Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 18.07.2019



06:53:04 (GMT +5), Жм, 19 июл 2019

Адлия вазири Русланбек Давлетов Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошкент вилоятидаги Халқ қабулхонасида Президент Администрацияси томонидан ўтказилган оммавий сайёр қабулда иштирок этди

Аҳамият беринг

Адлия вазири Русланбек Давлетов Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошкент вилоятидаги Халқ қабулхонасида Президент Администрацияси томонидан ўтказилган оммавий сайёр қабулда иштирок этди

Жорий йилнинг 24 март куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошкент вилоятидаги Халқ қабулхонасида Президент Администрацияси томонидан сайёр қабул ўтказилди.


Жорий йилнинг 24 март куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошкент вилоятидаги Халқ қабулхонасида Президент Администрацияси томонидан сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабулда аҳоли мурожаати мазмунидан келиб чиқиб, уларни Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Улуғбек Мухаммадиев, Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси Козимжон Комилов, Бош прокурор Отабек Муродов, Адлия вазири Русланбек Давлетов, Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов, Тошкент вилояти ҳокими Ғуломжон Ибрагимов, вилоят бошқарма ва ташкилотлари раҳбарлари қабул қилди.

Сайёр қабулда ҳар бир мурожаатчининг арзи-ҳоли тингланиб, уларнинг эътирозига сабаб бўлган ҳолатлар чуқур таҳлил қилинган ҳолда бартараф этиш чоралари кўрилди. Аксарият мурожаатларда келтирилган қонун бузилиши ҳолатлари ва бошқа ижтимоий-иқтисодий муаммолар жойида ҳал этилди.

– 2000 йилдан буён оилам билан Ҳақиқат кўчаси 86-уйда яшайман, – дейди чирчиқлик Бахтиёр Ҳасанов. – Ўша йили шу уйни сотиб олиб, ҳужжатларини расмийлаштиришни бошладик. Кўчамизнинг бузилиши мумкинлиги ваажи билан бу жараён пайсалга солинди. Оқибатда уйнинг электр, газ, сув ва бир қатор ҳужжатлари менинг номимга ўтгани ҳолда, уйга эгалик ҳуқуқи берилмади. Ҳозир уйимиз эгасиз. Чунки, собиқ эгаси уни менга сотган ва унда уйга эгалик ҳуқуқи йўқ. Қизиғи, 19 йилдирки, ўз уйимга бундай ҳуқуқ ўзимда ҳам йўқ. Шу масала бўйича мурожаат қилиб, амалий ёрдам сўраб келдим.

Сайёр қабул жараёнида Адлия вазири Р.Давлетов томонидан қабул қилинган фуқароларнинг 50 дан ортиқ мурожаатлари ижрога қаратилди.

Мурожаатларнинг аксарият қисми чирчиқлик фуқаро Бахтиёр Ҳасанов сингари ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш доирасида амалиётда учраётган муаммоларига ечим топиш илинжида келган аҳолини, қолган қисмини эса доимий рўйхатдан ўтиш, ишга жойлашиш, уй-жой олди-сотдиси ва бошқа масалаларни ташкил этди.

Аҳоли билан очиқ мулоқот мобайнида аҳолининг 400 дан ортиқ мурожаати тингланиб, маълум қисми жойида бартараф этилди. Атрофлича ўрганиш ёки вақт тақозо этиладиган мурожаатлар бўйича тегишли мутасаддиларга вазифа белгиланиб, ижроси назоратга олинди.

Сайёр қабул доирасида бир гуруҳ ногиронлиги бўлган фуқароларга ногиронлик аравачаси, шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга алоҳида эътибор қаратилди.