Ўзб Рус
Охирги янгиланиш : 22.04.2019



05:20:41 (GMT +5), Сш, 23 апр 2019

Адлия вазири: Халққа максимал қулайлик яратиш учун энг қаттиқ чораларни кўриш зарур бўлса, албатта кўрамиз

Аҳамият беринг

Адлия вазири: Халққа максимал қулайлик яратиш учун энг қаттиқ чораларни кўриш зарур бўлса, албатта кўрамиз

Ўзбекистон Республикаси Президенти халқ қабулхонаси томонидан пойтахтимизда оммавий қабул ташкил этилди.


Ўзбекистон Республикаси Президенти халқ қабулхонаси томонидан пойтахтимизда оммавий қабул ташкил этилди.

Қабул жараёнида нафақат Ўзбекистон Республикаси Халқ қабулхонаси масъуллари, балки Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Бош прокуратураси, Адлия, Ички ишлар вазирликлари, Давлат солиқ қўмитаси раҳбарлари фуқароларни шахсан қабул қилди.

Адлия вазири қабулига келган ўнлаб кишилар ўз мурожаатларида уй-жой, иш билан таъминлаш, эгалик ҳуқуқи, пенсия каби масалалар бўйича муаммоларини ҳал қилишда амалий ёрдам сўради.

Нотариуснинг масъулиятсизлиги, эгалик ҳуқуқини ололмаслик, ишга киришда амалий ёрдам сўралган масалаларни Адлия вазири Р.Давлетов жойида ҳал этишга, одамларга амалий ёрдам бериш учун тегишли ходимларга шу ернинг ўзида зарур топшириқлар берди.

Ҳужжатлардаги битта ҳарф мос келмаслиги оқибатида неча ойлардан бери сарсон юрган Насиба Зоҳидованинг иши ҳал бўлди, ҳисоб.

Хонадонини ўз дўстига сотиш ҳуқуқи асосида ишончнома орқали фойдаланишга берган, оқибатда уйидан айрилган фуқаронинг дардини эшитиб, вазир ўйланиб қолди. Кўр-кўрона ўз ҳуқуқини ўзгага топширган, ўзини ўз ҳуқуқидан маҳрум қилиб надомат чекаётган кишининг ҳоли, албатта, жуда ачинарли. У қанчалик афсусланмасин, юқори идора раҳбарларига шикоят қилмасин, бари бефойда. Чунки йўқотилган ҳуқуқни энди тиклаш имконсиз. Шу каби бухоролик бир аёлнинг вафот этган ўғлидан қолган набираларини 14 йилки кўра олмаётганидан ёзғириб кўз ёш тўкиши ҳам ҳуқуқ меъёрларига тўғри келмайди. Ахир ҳуқуқлар ўз вақтида керакли идорага бориб талаб қилингандагина у сизнинг манфаатингизга мослашади. Лекин айримлар ҳамон каттароқ раҳбарнинг олдига бори “Адолат йўқ, қани ҳақиқат?” деб деб тўполон кўтариб ишимни ҳал қиламан, деб ўйлаб қаттиқ адашмоқда.

– Қабул давомида фуқароларнинг ҳуқуқий онги масаласида ҳали муаммолар борлигини яна бир карра ҳис қилдим, – дейди Адлия вазири Русланбек Давлетов. – Авваллари ҳуқуқий маданиятга юксалтиришга қаратилган кўп иш қилинган. Аммо ҳуқуқий онг масаласи билан ҳеч кимнинг иши бўлмаган. Бугун айрим одамлар қайси идора қандай иш билан шуғулланишини билмасдан эшикма-эшик, идорама-идора сарсон бўлаётгани ўша бесамар ишлар маҳсули, десак хато бўлмайди. Бугун ҳам ўнлаб кишиларни “сизнинг кўтариб келган масалангиз судга тааллуқли”, деб уларни суд қабулига йўналтирдик. Айрим кишилар эса “Йўқ менинг ишимни сиз ҳал қилиб беришингиз керак”, деб туриб олаётгани эса ҳеч ақлга сиғмайди. Мени қувонтиргани, қабулга келган айрим фуқаролар адлия тизими фаолияти билан боғлиқ камчиликларни рўй-рост айтиб, соҳани янада яхшилаш учун ўз таклифларини билдиргани бўлди. Биз буларни албатта инобатга оламиз. Халққа максимал қулайлик яратиш учун адлия тизими ходимларига энг қаттиқ чораларни кўриш зарур бўлса, албатта кўрамиз.

http://uza.uz/oz/society/adliya-vaziri-khal-a-maksimal-ulaylik-yaratish-uchun-eng-att-25-03-2019