Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 15.07.2019



01:47:10 (GMT +5), Сш, 16 июл 2019

НАВОИЙ ВИЛОЯТИ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИНИНГ ЯНГИ БИНОСИНИ ҚУРИШ ИШЛАРИ БОШЛАНДИ

Аҳамият беринг

НАВОИЙ ВИЛОЯТИ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИНИНГ ЯНГИ БИНОСИНИ ҚУРИШ ИШЛАРИ БОШЛАНДИ

Бунёдкорлик ва яшариш айёми бўлган Наврўз арафасида Навоий вилоят адлия бошқармасининг янги биноси қурилишига старт берилди.


Бунёдкорлик ва яшариш айёми бўлган Наврўз арафасида Навоий вилоят адлия бошқармасининг янги биноси қурилишига старт берилди.

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда вилоят ҳокими Қ.Турсунов Вилоят ва шаҳар жамоатчилиги, фахрий адлия ходимлари, ОАВ вакиллари иштирок этди.

Мазкур иншоот қурилиши олдидан эзгу ниятлар билан Қуръон тиловат қилинди ҳамда бунёдкорлик ишлари бошлаб юборилди.

Маълумот учун: Лойиҳа қиймати 7,5 миллиард сўмни ташкил этадиган мазкур уч қаватли бино 4800 метр квадрат жойни эгаллайди. “Кармана Камрон” масъулияти чекланган жамияти қурувчилари томонидан қурилиши режалаштирилган мазкур иншоот 8 ойда қуриб фойдаланишга топширилиши кўзда тутилган.