Ўзб Рус
Охирги янгиланиш : 23.03.2019



12:21:30 (GMT +5), Яш, 24 мар 2019

Давлат хизматлари кўрсатиш жараёни тубдан ўзгармоқда

Аҳамият беринг

Давлат хизматлари кўрсатиш жараёни тубдан ўзгармоқда

Тезкор, қулай ва шаффоф. Мазкур тамойиллар асосида бугун давлат хизматлари марказлари орқали фуқароларга 100 дан ошиқ давлат хизматлари кўрсатиб келинмоқда.


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Тезкор, қулай ва шаффоф. Мазкур тамойиллар асосида бугун давлат хизматлари марказлари орқали фуқароларга 100 дан ошиқ давлат хизматлари кўрсатиб келинмоқда.

Ҳозирги кунда республика бўйича 200 дан ортиқ бу каби марказларнинг фаолияти йўлга қўйилган.

Давлатимиз раҳбари жорий йилнинг 12-13 апрель кунлари Навоий вилоятига амалга оширган ташрифи чоғида Навоий шаҳридаги Давлат хизматлари марказида ҳам бўлиб, у ерда аҳоли учун яратилган қулайликлар билан танишди.

Марказда фуқаролар учун яратилган шароитлар танишиш чоғида Адлия вазири Русланбек Давлетов, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги директори Халилилло Турахўжаевлар ҳам иштирок этди.

Таъкидлаш жоизки, мазкур марказда аҳолига бир вақтнинг ўзида 60 та қабул ойналари орқали 100 дан ортиқ давлат хизматларидан фойдаланиш имконияти яратилган.

Марказда электрон навбат тизими жорий этилган, фуқароларга юздан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилади. Нотариал хизматлар, фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзиш, паспортни расмийлаштириш, ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш ва бошқалар шу ернинг ўзида амалга оширилади. 

Мижозларга қулайлик яратиш мақсадида болалар майдончаси, кафе, китоб жавонлари, бепул Wi-Fi ташкил этилган. Бу ерга келганлар улардан фойдаланиб, кутиш вақтини мазмунли ўтказиши мумкин.

Марказга келолмайдиган ҳамда олис овул ва маҳаллаларда яшайдиган аҳоли учун махсус транспортларда жойларга чиққан ҳолда хизмат кўрсатилади.   Бир сўз билан айтганда, ҳар бир фуқарога — алоҳида эътибор, жамиятнинг барча қатламлари манфаатлари ҳисобга олинган.

Давлатимиз раҳбари марказ фаолиятини янада яхшилаш, тадбиркорлар учун янада қулайликлар яратиш бўйича тегишли кўрсатмалар берди.