Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 20.05.2019



16:15:08 (GMT +5), Дш, 20 Мая 2019

8 март - баҳор, янгиланиш ва гўзаллик байрами

Аҳамият беринг

8 март - баҳор, янгиланиш ва гўзаллик байрами

8 март - Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Адлия вазирлигида тантанали йиғилиш бўлиб ўтди. 


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

8 март - Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Адлия вазирлигида тантанали йиғилиш бўлиб ўтди. 

Тадбирда Вазирлик марказий аппарати ходимлари, Адлия идоралари ва муассасалари ходимлари иштирок этдилар. Адлия вазирининг биринчи ўринбосари М.Истамов раҳбарият номидан жамоа аёлларини баҳор, янгиланиш ва гўзаллик байрами муносабати билан муборакбод этиб, уларга сиҳат-саломатлик, бахт-саодат, оилада фаровонлик, барча ишларида муваффақият тилади. 

Маълумки, оила ва жамият устунлигида аёлга ғамхўрлик кўрсатиш, уни ҳурмат қилиш ҳар доим халқимизнинг менталитетининг ажралмас қисмидир. Мамлакатимизда хотин-қизларнинг жамиятдаги роли ва мавқеини оширишга, уларнинг ижодий ва бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 

Адлия вазирлиги тизимида уч мингдан зиёд аёллар фаолият кўрсатиб, улар қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш соҳасида беқиёс ҳисса қўшиб келмоқдалар. Улар эркаклар билан тенг шарт-шароитда жамиятда адолат ва қонунийликни таъминлаш, умуман давлатда ҳуқуқий нормаларни амалга ошириш учун барқарор механизм яратиш учун уларнинг зиммасига юклатилган вазифаларни виждонан ва самарали бажармоқдалар. Аёл- ҳуқуқшунослар ҳуқуқий интуиция, профессионал билимлар, ҳужжатлар билан ишлаш қобилияти, факт ва воқеаларнинг қонуний томонларини бир зумда баҳолашлари билан ажралиб туради. 

Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги 8 март –Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан барча аёлларни чин дилдан муборакбод этади. Келажакка бўлган ишончингиз сизни ҳеч қачон тарк этмасин, сизнинг орзуларингиз амалга ошса, оилада тинчлик ва ўзаро тушуниш ҳукм суради! Баҳор ҳар доим сиз билан ҳамда у билан бахт, фаровонлик, ғамхўрлик ва эътибор бирга бўлсин!