Ўзб Рус
Охирги янгиланиш : 23.03.2019



12:17:46 (GMT +5), Яш, 24 мар 2019

Адлия вазирлигида Халқаро валюта фондининг миссияси билан учрашув ўтказилди

Аҳамият беринг

Адлия вазирлигида Халқаро валюта фондининг миссияси билан учрашув ўтказилди

2019 йил 4 март куни Адлия вазирининг биринчи ўринбосари Маҳмуд Истамов Халқаро валюта фондининг Альберт Эгер раҳбарлигидаги миссияси билан учрашди.


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

2019 йил 4 март куни Адлия вазирининг биринчи ўринбосари Маҳмуд Истамов Халқаро валюта фондининг Альберт Эгер раҳбарлигидаги миссияси билан учрашди.

Маълумот учун: Халқаро валюта фонди миссияси Ўзбекистонга сўнгги ўзгаришлар ва истиқболларни ўрганиш, мамлакат иқтисодиётини янада ривожлантириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш учун ташриф буюрди. Тошкентда Халқаро валюта фонди катта молия директори Альберт Эгер бошчилигидаги делегация бир қатор вазирлик ва идораларда учрашувлар ўтказди. Муҳокама мавзулари ривожланишнинг истиқболлари, тузилмавий ислоҳотлар, пул-кредит сиёсати, молия ва солиқ тизими, Давлат бюджети ва унинг 2019 йилдаги параметрларини бажарилишига қаратилди.

Учрашув давомида Халқаро валюта фонди миссиясига Адлия вазирлигининг норма ижодкорлиги фаолиятидаги, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, фуқароларга ҳуқуқий хизмат кўрсатиш, давлат хизматларини кўрсатиш, шунингдек мамлакатда суд-ҳуқуқ соҳасида мунтазам ва изчил ислоҳотлар ўтказиш ҳамда қонун устуворлигини мустаҳкамлашга қаратилган чора-тадбирлардаги иштироки тўғрисида маълумот берилди.

Томонлар "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида" ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва "Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида" ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларининг янги таҳрирда ишлаб чиқилишини, шунингдек, давлатнинг иқтисодиётдаги иштирокини камайтириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Конструктив ва хайрихоҳлик муҳитида ўтказилган учрашувдан сўнг миссия раҳбари Альберт Эгер қабул ва Адлия вазирлигининг фаолияти билан яқиндан танишиш имконияти учун ўз миннатдорчилигини билдирди. У, айниқса, мамлакатдаги ижобий ўзгаришларни ва қонун ижодкорлиги соҳасидаги ислоҳотларни алоҳида эътироф этди.