Ўзб Рус
Охирги янгиланиш : 23.03.2019



12:22:33 (GMT +5), Яш, 24 мар 2019

Адлия вазирлиги февраль ойининг “энг яхши ходими”ни маълум қилди

Аҳамият беринг

Адлия вазирлиги февраль ойининг “энг яхши ходими”ни маълум қилди

Адлия вазирлиги томонидан 2019 йилнинг февраль ойи учун “Ойнинг энг яхши ходими” сифатида вазирликнинг Жиноий, маъмурий ва ижтимоий қонунчилик бошқармаси бўлим бошлиғи Эҳромжон Сайфуллаев эътироф этилди.


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан билан алоқалар бўлими

Адлия вазирлиги томонидан 2019 йилнинг февраль ойи учун “Ойнинг энг яхши ходими” сифатида вазирликнинг Жиноий, маъмурий ва ижтимоий қонунчилик бошқармаси бўлим бошлиғи Эҳромжон Сайфуллаев эътироф этилди.

Э.Сайфуллаев 2015 йилдан бери Адлия вазирлигининг турли қонунчилик бошқармаларида фаолият юритиб келмоқда.

Ўзи ишлаётган соҳанинг вазифаларидан келиб чиқиб, бошқарма фаолияти соҳаларига оид қонун ҳужжатлари ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиб, изланишлар олиб борган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасининг топшириқларига асосан давлат бошқаруви органларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлашда иштирок этган. Юздан ортиқ қонун ҳужжатларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказган.

Шунингдек, бошқарма фаолияти йўналишидаги масалалар юзасидан ҳуқуқий тарғибот ишларини амалга оширишда фаолдир.

Адлия вазирлиги жамоаси Эҳромжон Сайфуллаевни ушбу муваффақият билан табриклайди. Унинг келгусидаги ишларида ривож ва зафарлар тилайди.