Ўзб Рус
Охирги янгиланиш : 15.02.2019



12:46:56 (GMT +5), Шб, 16 фев 2019

Адлия вазирлиги 2019 йилнинг январь ойидаги энг яхши ходимини эълон қилди

Аҳамият беринг

Адлия вазирлиги 2019 йилнинг январь ойидаги энг яхши ходимини эълон қилди

Адлия вазирлиги томонидан 2019 йилнинг январь ойи учун “Ойнинг энг яхши ходими” сифатида вазирликнинг Халқаро-ҳуқуқий ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи Нодир Жуманиёзов топилди.


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Адлия вазирлиги томонидан 2019 йилнинг январь ойи учун “Ойнинг энг яхши ходими” сифатида вазирликнинг Халқаро-ҳуқуқий ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи Нодир Жуманиёзов топилди.

Н.Жуманиёзов ўзи фаолият юритаётган соҳанинг вазифаларидан келиб чиқиб, Адлия вазирлигининг халқаро-ҳуқуқий ҳамкорликни йўлга қўйиш ва мустаҳкамлаш, халқаро шартномаларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш йўналишида самарали фаолият юритиб келмоқда.

Шу билан бирга, хориждан маблағ жалб қилиш шартномалари ва Ўзбекистон Республикаси давлат кафолатлари бўйича белгиланган тартибда юридик хулосалар бериш, хорижий ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик тўғрисида шартномалар тузиш бўйича қатор таклифлар тайёрлаган. Шунингдек, вазирликнинг хорижий ва халқаро ташкилотлар билан халқаро ҳамкорликни ўрнатиш ва ривожлантиришда ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.

Адлия вазирлиги жамоаси Нодир Жуманиёзовни ушбу эътироф билан табриклайди. Унинг келгусидаги ишларида омад ва ривож тилайди.