Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 19.10.2019



08:25:38 (GMT +5), Яш, 20 окт 2019

Адлия вазирлиги: энг кўп уй Тошкент шаҳрида, энг ками Сирдарё ва Хоразм вилоятларида сотилди

Аҳамият беринг

Адлия вазирлиги: энг кўп уй Тошкент шаҳрида, энг ками Сирдарё ва Хоразм вилоятларида сотилди

Адлия вазирлиги 2018 йилда аҳолига кўрсатилган ҳуқуқий хизматлар турлари ҳақидаги маълумотларни эътиборингизга тақдим этади.


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Адлия вазирлиги

Адлия вазирлиги 2018 йилда аҳолига кўрсатилган ҳуқуқий хизматлар турлари ҳақидаги маълумотларни эътиборингизга тақдим этади.

Хусусан, республикадаги барча нотариуслар томонидан 2018 йил давомида 4 млн. 282 мингдан ортиқ нотариал ҳаракат амалга оширилган бўлиб, 2017 йилга нисбатан (5 млн.910 мингдан ортиқ) 28 фоизга камайган.

Энг қизиқарлиси, ушбу статистика Республиканинг барча давлат нотариал идоралари томонидан бир дақиқада 31 та нотариал ҳаракат амалга оширилишига эришилганлигини англатади.

Кўчмас мулк. Ўтган йилда кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш билан боғлиқ битимлар сони 203 525 тага етган, ушбу кўрсаткич 2017 йилда 165 587 тани ташкил этган эди. Шундан, уй-жой олди-сотди шартномалари 148 640 та (2017 йилда 119 871 та). Уй-жой олди-сотди шартномалари энг кўп амалга оширилган ҳудуд Тошкент шаҳри бўлса, энг кам уй-жой олди-сотдиси Сирдарё ва Хоразм вилоятларига тўғри келади.

Қизиқарли томони, Тошкенет шаҳрининг Чилонзор туманида офис, маиший хизмат кўрсатиш ва яшаш учун мўлжалланган жамланма комплекс тарафлар ўртасида 9 млрд сўмдан ортиқ баҳога нарҳланиб олди-сотди қилинган.

Автотранспорт воситалари билан боғлиқ нотариал ҳаракатлар.
2018 йилда 345 392 та автотранспорт воситаси олди-сотди қилинди. Бу эса 2017 йилга нисбатан 7 003 тага ёки 0,5 фоизга кам демакдир.

Нотариуслар фаолиятидаги автотранспорт воситалари олди-сотдиси билан боғлиқ 2018 йилда қайд этилган энг қизиқарли маълумотлардан бири Тошкент шаҳрида 1936 йилда ишлаб чиқарилган “Меrsedes Benz” автотранспорт воситаси сотилди.

2018 йил давомида автотранспорт воситаларидан фойдаланиш ва тасарруф этиш ҳуқуқи билан нотариал идораларда 670 717 та ишончнома расмийлаштирилган.

Шунингдек, кўчмас мулкни тасарруф этиш ҳуқуқи билан берилган ишончномалар ҳисобот даврида 23 183 тани ташкил этди.

Бундан ташқари

Оилавий муносабатларга оид келишувлар. Йил давомида республика нотариал идораларида 219 та никоҳ шартномалари тузилган. Никоҳ шартномасини нотариал тасдиқлаганлик учун давлат божининг бекор қилиниши ушбу турдаги ҳаракатларнинг кўпайиш сабабларидан бири бўлган.

Тўловлар. “Нотариус” автоматлаштирилган ахборот тизими “Биллинг” ахборот тизими билан интеграция қилинганлиги натижасида 2018 йил 1 февралдан нотариал ҳаракатлар учун тўловлар электрон тарзда амалга оширилиб келинмоқда.

Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари нотариал ҳаракатлар учун тўланадиган пуллик хизмат тўловларидан озод қилинди.

Хабарингиз бор, Солиқ кодексининг 331-моддасига асосан аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари нотариал хизматлардан фойдаланганлиги учун давлат божини тўлашдан озод қилинган. Бироқ мазкур шахслар нотариал ҳаракатни расмийлаштирганда ҳуқуқий маслаҳат берганлик, ҳужжатлар лойиҳасини тузганлик ва мол-мулкка нисбатан тақиқ текширилганлиги учун нотариус томонидан ҳақ ундирилар эди.

Эндиликда 2019 йилнинг 10 январидан бошлаб аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари ҳамда айрим ташкилотлар нотариусга мурожаат қилганда ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар учун ҳақ тўлашдан озод қилинди.

Мисол учун, бугунга қадар пенсиядаги шахс пенсия пулларини олиш учун бирор шахсга ишончнома берганда нотариуслар томонидан энг кам ойлик иш ҳақининг 15 фоизи, яъни 30 409 сўм миқдорида пуллик хизмат ундириб келинган эди. Бундан буён, нафақадаги шахс пенсия пулларини олиш учун ишончнома берганда нотариуслар томонидан ҳеч қандай тўловлар ундирилмаслиги белгиланди.

Маълумот учун 2018 йил давомида жами 117 102 та бундай турдаги ишончномалар тасдиқланган бўлса, ундириладиган ҳуқуқий ва техник тусдаги ҳаракатлар учун тўлов миқдори 2 млрд 374 млн сўмни ташкил этган.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, нотариат институти жисмоний ва юридик шахсларга янада самарали ҳуқуқий хизматларини кўрсатишда давом этади.