Ўзб Рус
Охирги янгиланиш : 15.06.2019



14:22:12 (GMT +5), Дш, 17 июн 2019

Адлия вазирлиги: ўтган йили 230 дан ортиқ қонун ҳужжатлари лойиҳалари ишлаб чиқилди, бу 2017 йилдагидан икки баравар кўп

Аҳамият беринг

Адлия вазирлиги: ўтган йили 230 дан ортиқ қонун ҳужжатлари лойиҳалари ишлаб чиқилди, бу 2017 йилдагидан икки баравар кўп

8 январь — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ташкил этилган кун (мамлакатимиз мустақилликка эришганидан сўнг — 1992 йил 8 январида Адлия вазирлиги қайта ташкил этилган).


8 январь — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ташкил этилган кун (мамлакатимиз мустақилликка эришганидан сўнг — 1992 йил 8 январида Адлия вазирлиги қайта ташкил этилган).

Адлия вазирлиги тизимида айни пайтда 4 та янги бошқарма, 1 тамуассаса, 14 та юридик коллеж, 200 та туман (шаҳар) адлия бўлими, Тошкент давлат юридик университети ҳузурида Халқаро стандартлар бўйича юридик кадрларни касб-ҳунарга ўқитиш маркази, Адлия вазирлиги ҳузурида Жамоатчилик кенгаши ташкил этилган.

Туман (шаҳар) адлия бўлимлари сони 200 та, ходимлари сони — 619 нафар.

Таъкидлаш ўринлики, 2018 йил вазирлик фаолиятида улкан бурилишлар, ўзига хос тарихий йил бўлди.

2018 йилнинг муҳим воқеалари

Адлия вазирлиги давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг «Очиқлик индекси»рейтингида 2018 йили 59 та давлат органи орасида 1-ўринни эгаллади.

Вазирлик томонидан бевосита 230 дан ортиқ қонун ҳужжатлари лойиҳалари ишлаб чиқилди, бу 2017 йилдагидан икки баравар кўп.


Хусусан, Норма ижодкорлиги концепцияси, қонун ости ҳужжатларини камайтириш, тўғридан-тўғри амал қилувчи қонунлар қабул қилинди; қонун ҳужжатлари лойиҳаларини давлат тилида тақдим қилиш шартлиги белгиланди.

Шунингдек, 2018 йилда:

– нотариат, адвокатура ва ФҲДЁ органлари фаолияти такомиллаштирилди;

– давлат хизматларини кўрсатиш соҳаси такомиллаштирилди;

– нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолиятига давлат органларининг аралашуви камайтирилди;

– маҳаллалардан маълумотномалар сўрашга чек қўйилди;

– қурилган уй-жойни фойдаланишга топшириш тўғрисидаги ҳоким қарорини чиқаришга бўлган талаб бекор қилинди, марказлар орқали 10 кунда қабул қилиш тартиби ўрнатилди (илгари 6 ойдан 8 ойгача чўзиларди);

– кўчмас мулкнинг олиб қўйилиши сабабли мулкдорга етказилган зарарнинг ўрнини тўлиқ қопланмасдан бузиш қатъий тақиқланди.

1 850 та қонун ҳужжатлари лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди.

 

Ҳуқуқий тарғибот соҳасида

127 000 дан ортиқ тарғибот тадбирлари (2017 йил 63 минг), хусусан 102 000 та учрашувлар ўтказилди. Ўтган йилга нисбатан икки бараварга ошди.

38 мингдан ортиқ уйма-уй юриб, аҳоли билан бевосита суҳбатлар қилинди,  уларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Туман адлия бўлимлари томонидан қишлоқ жойларда, марказдан олис ҳудудларда 52 мингдан ортиқ тарғибот тадбирлари ўтказилди.

Фуқаролар минимал даражада билиши лозим бўлган масалалар юзасидан ҳуқуқий қўлланма тайёрланди. Қўлланмада фуқаролик, мулк, ер, уй-жой, меҳнат, таълим, солиқ ва оила қонунчилигига доир муҳим тушунчалар очиб берилган.

«Huquqiy axborot» телеграм каналига асос солинди. Ҳозир каналнинг 130 мингдан ортиқ аъзоси бор. Канал инглиз тилида ҳам юритилмоқда.

Жаҳон тажрибалари ўрганилиб ҳуқуқий тестлар жамланган (test.adliya.uz) сайт яратилди. Сайтда 1000 га яқин ҳуқуқий тестлар жамланган.

100 дан ортиқ халқ сайиллариакциялар ва флешмоблар ўтказилди. Шундан, ноябрь ойида республиканинг барча ҳудудларида «Ҳуқуқингни бил ва талаб қил» акциясиўтказилди.

10 та номинация бўйича турли танловлар ўтказилди. «Энг яхши ҳуқуқ тарғиботчиси»танлови, «Биз коррупцияга қаршимиз» номли мегатанлов, унинг доирасида «Коррупция — тараққиёт кушандаси» номли иншолар танлови ўказилди.

Ҳар ҳафтада журналистлар ва ОАВ ходимлари учун «Адлия ахбороти» брифингиўтказиб келинмоқда. Журналистлар учун махсус семинар-тренинг ўтказилди, улар учун махсус қўлланма ҳам тайёрланди.

Коррупция, ҳалоллик, тўғрилик, қонунга ҳурмат, адолат тантанаси мавзуларида мультипликацион ҳамда қисқа метражли фильмлар тайёрлаш ишлари олиб борилмоқда.

Адлия вазирлиги 2019 йилни ўз олдига улкан режалар қўйиш билан бошлади.

 

Соҳани тизимли ривожлантиришда:

·         Адлия вазирлигининг 5 йиллик стратегияси ишлаб чиқилади;

·         вазирликларни ичида биринчилардан бўлиб тўлиқ электрон ҳужжат айланишга ўтилмоқда — бунда вазирликнинг қуйи тизимида ижро интизомини назорат қилишнинг вертикал тизими ўрнатилади, фаолиятда қоғоздан фойдаланишдан бутунлай воз кечилади;

·         адлия органлари ва муассасаларининг коррупцияга қарши курашишнинг идоравий дастури ишлаб чиқилади;

·         адлия органлари фаолиятининг «Биз халқ учун очиқмиз» шиори остида «Open justice»(«Очиқ адлия») дастури доирасида тизимли чора-тадбирлар белгиланади;

·         «Advice.uz» портали ишга туширилади ҳамда «Street law» (Кўча ҳуқуқи — оддий ҳуқуқ) лойиҳаси амалга оширилади;

·         «Tashkent Law Spring» халқаро юридик форуми ўтказилади;

·         Хорижий давлатларда ходимларнинг малакасини ошириш 2018 йилга нисбатан камида 1,5 баробарга кўпайтирилади;

·         адлия вазири маслаҳатчиси сифатида тажрибали чет эллик мутахассислар жалб қилинади.

Норма ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш соҳасида:

·         Фуқаролик қонунчилигини ривожлантириш Концепциясининг лойиҳаси ишлаб чиқилади;

·         «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонуннинг янги таҳрирдаги лойиҳаси ишлаб чиқилади.

 

Ҳуқуқий хизмат кўрсатиш соҳасида:

Барча 22 турдаги нотариал ҳаракат тўлиқ электрон дастур орқали амалга оширилади. Шунингдек:

·         фуқаро шахсини аниқлаш ва нотариал ҳужжатларни тасдиқлаш бармоқ изларинисканер қилиш орқали амалга ошириш;

·         давлат хизматлари марказлари учун янги 90 та бино қуриш;

·         давлат хизматлари агентлигининг ФҲДЁ архивидаги 20 млн. ҳужжатларни рақамлаштириш, ФҲДЁ соҳасида «блокчейн» технологиясини қўллаш орқали ахборот хавфсизлиги ва уларнинг шаффофлигини таъминлаш;

·         давлат хизматлари томонидан 2019 йилда кўрсатилиши режалаштирилган 160 та хизмат турлари учун онлайн-тўловларни ҳамда 201 та марказларда электрон навбатни жорий қилиш;

·         ходимлар ва Давлат хизматлари марказлари самарадорлигини баҳолаш механизмини, «ситуацион марказ»лар фаолиятини йўлга қўйиш;

·         жамоат транспортларининг энг серқатнов бекатлари (метро, автовокзал ва аэропортлар, шунингдек бозорлар ва йирик савдо комплекслари)да «йўл-йўлакай»давлат хизматларини жорий этиш (Маълумот учун, бундай хизматлардан кўзланган асосий мақсад — аҳолининг вақти ва харажатини тежаш бўлиб, мисол учун Японияда давлат хизматларини кўрсатишга мўжлалланган махсус инфокиосклар метронинг хар бир бекатига ўрнатилган бўлиб, аҳоли бир бекатга киришдан аввал қилган мурожаати юзасидан тайёр бўлган ҳужжатни метродан чиқишдаги бекатдан олиб кетиш имконияти яратилган);

·         аҳолини ҳамда давлат идораларининг вақтини тежаш ҳамда тезкорликни таъминлаш учун давлат хизмати кўрсатувчи ваколатли органларнинг қоғоз кўринишидаги архив базаларини электрон базага (рақамлаштириш) ўтказиш режалаштирилган.