Ўзб Рус
Охирги янгиланиш : 22.04.2019



05:19:55 (GMT +5), Сш, 23 апр 2019

Адлия вазирлигида декабрь ойининг энг яхши ходими аниқланди

Аҳамият беринг

Адлия вазирлигида декабрь ойининг энг яхши ходими аниқланди

Хабарингиз бор, Адлия вазирлиги ўз жамоаси орасидан ойнинг энг яхши ходимини саралаб, уларни рағбатлантириб боришни йўлга қўйган.


Хабарингиз бор, Адлия вазирлиги ўз жамоаси орасидан ойнинг энг яхши ходимини саралаб, уларни рағбатлантириб боришни йўлга қўйган.

Шунга кўра, комиссия томонидан 2018 йилнинг декабрь ойи учун “Ойнинг энг яхши ходими” сифатида вазирликнинг Жамоатчилик билан алоқалар бўлими бошлиғи Севара Уринбаева топилди.

С.Уринбаева ўзи фаолият юритаётган соҳанинг вазифаларидан келиб чиқиб, кенг жамоатчиликни адлия органларининг фаолияти, шу жумладан соҳага доир қонун ҳужжатлари тўғрисида холисона, сифатли ва тезкор хабардор қилиш, адлия органларининг оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлигини янада мустакаҳмлаш, шунингдек, миллий ва хорижий ОАВда тарқатиш учун хабар, ахборот-маълумот материаллар, шарҳлар ва ахборот-таҳлилий материаллар ва репортажлар тайёрлашда қатор ишларни амалга оширди.

Яқинда эълон қилинган давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг “Очиқлик индекси” рейтингида барча давлат органларининг ичида Адлия вазирлиги биринчи ўринни эгаллаганлигининг ўзи С.Уринбаева ва у раҳбарлик қилаётган вазирликнинг Жамоатчилик билан алоқалар бўлими фаолиятига берилган юксак баҳодир.

Бундан ташқари, Kun.uz сайти томонидан 2018 йил якуни бўйича Адлия вазирлигининг Жамоатчилик билан алоқалар бўлими “Йилнинг энг очиқ матбуот хизмати” сифатида эътироф этилди.

Адлия вазирлиги жамоаси Севара Уринбаевани ушбу эътироф билан табриклайди. Унинг келгусидаги ишларида омад ва ривож тилайди.