Ўзб Рус
Охирги янгиланиш : 12.12.2018



04:49:12 (GMT +5), Пш, 13 дек 2018

Конституция — Ўзбекистондаги янгиланишларнинг ҳуқуқий асоси

Аҳамият беринг

Конституция — Ўзбекистондаги янгиланишларнинг ҳуқуқий асоси

Жорий йилнинг 7 декабрь куни Адлия вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 26 йиллигига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди. Унда Адлия вазирлиги ва унинг таркибий бўлинмалари ходимлари иштирок этди.


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Жорий йилнинг 7 декабрь куни Адлия вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 26 йиллигига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди. Унда Адлия вазирлиги ва унинг таркибий бўлинмалари ходимлари иштирок этди.

Адлия вазири Русланбек Давлетов тадбирда сўзга чиқиб, Асосий қонунимиз нафақат давлатнинг сиёсий ва ижтимоий тузилмасини белгилаб бериши, балки бутун жамиятнинг ҳуқуқий асоси эканлигини таъкидлади. Инсон ҳуқуқ ва манфаатларини олий қадрият даражасига кўтарган Конституция — бу республикамизда Ҳаракатлар стратегияси доирасида амалга оширилаётган барча янгиланишларнинг ишончли пойдевори эканини таъкидлади.

Адлия вазирлиги тарихи Конституцияда мустаҳкамлаб қўйилган инсон ҳуқуқлари ва манфаатлари ҳимояси, Конституция ва қонунлар устуворлиги билан чамбарчас боғлиқ. Вазирликнинг барча функциялари юртимиз Асосий қонунида белгиланган сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий кафолатларга оғишмай риоя қилиш мақсадида амалга оширилмоқда.

“Адолатли қонунларни қабул қилиш, жамиятда қонунга ҳурмат руҳини қарор топтириш — демократик ҳуқуқий давлат қуриш гарови”, деган ғояни ҳаётга татбиқ этиш учун адлия орган ва муассасалари ходимлари республика, унинг энг чекка қишлоқларидаги реал ҳолатни ўрганмоқда, мамлакатимизда қонунларнинг сифатли ижросига тўсқинлик қилувчи ғов ва тўсиқларни бартараф этиш мақсадида аҳолини қийнаётган муаммоларни таҳлил қилмоқда. Ҳар бир ходим ўз фаолиятида “фуқаролар адлия органлари фаолиятидан рози бўлиши керак”, деган тамойилга қатъий амал қилиб, халққа яқинлашишга ҳаракат қилмоқда.

Одамлар янгиланишлар самарасини амалда ҳис қилмоғи, ҳуқуқ ва қонунлар ҳалақит бермаслиги, балки ёрдам беришини англаб етмоғи даркор. Барча даражадаги қонунийлик фуқаролар ҳаёт сифатини ошириш, юртимизда тинчлик ва барқарорликни таъминлашнинг муҳим омилидир. Ҳар бир фуқаронинг қонун олдида тенглиги ва жамиятда ҳуқуқ устуворлиги тамойилларини таъминлаш — бу ислоҳотлар самарадорлиги кафолатидир.

Адлия вазири жамоани қутлуғ сана — Конституция куни билан табриклаб, уларга мустаҳкам соғлиқ ва фаровонлик, тинчлик-хотиржамлик, юртимиз тараққиёти ва гуллаб-яшнаши йўлида улкан зафарлар тилади.

Тизимда самарали фаолият кўрсатаётганлиги учун бир гуруҳ ходимлар Адлия вазирлиги фахрий ёрлиқлари билан тақдирланди.