Ўзб Рус
Охирги янгиланиш : 12.12.2018



05:34:43 (GMT +5), Пш, 13 дек 2018

Адлия вазирлиги томонидан Ҳадис илми мактаби давлат рўйхатидан ўтказилди

Аҳамият беринг

Адлия вазирлиги томонидан Ҳадис илми мактаби давлат рўйхатидан ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 апрелдаги “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ва Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 ноябрдаги “Ҳадис илми мактаби фаолиятини ташкил этиш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ 2018 йил 5 декабрь куни Адлия вазирлигида Ҳадис илми мактаби давлат рўйхатидан ўтказилди.


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 апрелдаги “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ва Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 ноябрдаги “Ҳадис илми мактаби фаолиятини ташкил этиш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ 2018 йил 5 декабрь куни Адлия вазирлигида Ҳадис илми мактаби давлат рўйхатидан ўтказилди.

Ҳадис мактаби Ўзбекистон мусулмонлари идораси муассислигидаги олий диний таълим берувчи нодавлат таълим муассасаси ҳисобланади.

Унинг асосий вазифалари қуйидагилардир:

Қуръони карим ва ҳадисларнинг асл моҳиятини, ҳадис илмининг илмий-назарий асосларини чуқур ўрганган, ҳадис илми ривожига беқиёс ҳисса қўшган улуғ ватандошларимизнинг улкан илмий меросини пухта ўзлаштирган, ҳадисшунослик соҳасида илмий изланишлар олиб бориш кўникмасига эга мутахассисларни тайёрлаш;

ҳадисшунослик мактаби шаклланиши ва ривожланиши, унинг илмий-маънавий асосларини ҳар томонлама чуқур ўрганиш, тадқиқ этиш ва унинг натижалари асосида ҳадислардаги эзгу умуминсоний ғояларни халқимизга, айниқса, ёш авлодга етказиш.

Ҳукумат қарорига асосан Ҳадис мактабида ўқиш муддати беш йил бўлиб, у кундузги таълим шаклида олиб борилади ва “Ҳадисшунослик” таълим йўналиши бўйича кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади.

Битирувчиларга бериладиган давлат намунасидаги диплом Ўзбекистон Республикасида диний таълим соҳасидаги тегишли мутахассисликлар бўйича бакалавр даражасини берувчи олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат деб эътироф этилади.

Ҳадис мактабига араб тилини пухта ўзлаштирган, ҳадисларни ёд олишга салоҳияти бўлган ўрта махсус диний таълим муассасаларининг иқтидорли битирувчилари саралаб олинади.

Ҳадис мактаби битирувчиси таълимни ўз ихтисослигига кўра Ўзбекистон халқаро ислом академияси магистратурасида давом эттириши, таянч докторантура ва докторантура босқичларида таҳсил олиши мумкин.