Ўзб Рус
Охирги янгиланиш : 12.12.2018



05:04:55 (GMT +5), Пш, 13 дек 2018

Адлия вазирлиги бир гуруҳ нодавлат нотижорат ташкилотлари вакилларини тақдирлади

Аҳамият беринг

Адлия вазирлиги бир гуруҳ нодавлат нотижорат ташкилотлари вакилларини тақдирлади

Маълумки, нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолиятини ривожлантириш соҳасида давлат сиёсатини юритиш Адлия вазирлигининг асосий вазифаларидан биридир. 


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Маълумки, нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолиятини ривожлантириш соҳасида давлат сиёсатини юритиш Адлия вазирлигининг асосий вазифаларидан биридир.

Ушбу вазифалардан келиб чиқиб, вазирлик томонидан мунтазам равишда фуқаролик жамияти иститутларининг асосий вакиллари бўлиб ҳисобланадиган нодавлат нотижорат ташкилотларини ҳар тарафлама қўллаб-қувватлаш ва улар фаолиятини ривожлантириш борасида самарали ишлар амалга ошириб борилмоқда.

Асосий Қонунимиз бўлиб ҳисобланадиган Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 26 йиллиги муносабати билан бир гуруҳ нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг фахрий ёрлиқлари билан тақдирланди.

Фахрий ёрлиқ билан тақдирланган халқаро “New Hope rehabilitation Foundation”нинг Ўзбекистондаги филиали раҳбари Хонг Рональд Девук жаноблари 20 йилдан ортиқ вақт мобайнида мамлакатимизда ногиронлиги бўлган шахсларни эндоротез маҳсулотлари билан таъминлаб келиши билан боғлиқ самарали меҳнати учун мана шундай кўринишдаги раҳбат учун ўз миннатдорчилигини изҳор қилди.

Учрашув давомида нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари томонидан Адлия вазири билан қизғин суҳбат уюштирилиб, соҳани янада такомиллаштириш бўйича уларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди.