Ўзб Рус
Охирги янгиланиш : 12.12.2018



05:28:29 (GMT +5), Пш, 13 дек 2018

Ўзбекистон адлия вазири Корея Республикаси адлия вазири билан учрашди

Аҳамият беринг

Ўзбекистон адлия вазири Корея Республикаси адлия вазири билан учрашди

Аввал хабар берилганидек, адлия вазири Русланбек Давлетов бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Бош прокуратураси қўшма делегацияси Сингапур ва Корея Республикасида бўлди.


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Аввал хабар берилганидек, адлия вазири Русланбек Давлетов бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Бош прокуратураси қўшма делегацияси Сингапур ва Корея Республикасида бўлди.

Ташриф Адлия вазирлиги, Бош прокуратура ва мамлакатимиздаги БМТТД ваколатхонасининг қўшма ташаббуси "Ўзбекистондаги самарали, ҳисоб берувчи ва шаффоф бошқарув институтлари орқали коррупцияга қарши кураш" лойиҳаси доирасида ташкил этилди.

Корея Республикасига ташриф чоғида адлия вазири Русланбек Давлетов Корея Республикаси адлия вазири Санг Ки Парк билан учрашди. Томонлар меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг коррупцияга қарши экспертизаси, давлат органлари фаолияти самарадорлигини таҳлил қилиш, давлат хизматларининг сифати ва тезкорлигини ошириш соҳаларида ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилишди. Ушбу йўналишларда тажриба алмашиш бўйича келишувларга эришилди.

Ўзбекистон адлия вазири жанубий кореялик ҳамкасбларига мамлакатимизда Ҳаракатлар стратегияси доирасида, жумладан, қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш соҳаларида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида маълумот берди. Таъкидланганидек, бу фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини мустаҳкамлаш, давлат ҳокимиятининг барча даражаларида жиноятчиликка қарши кураш, ҳуқуқбузарликлар ҳамда коррупцияни олдини олиш бўйича чора-тадбирлар самарадорлигини ошириш, шунингдек, юридик кўмак ва ҳуқуқий хизматлар кўрсатиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган.

Очиқ ва конструктив руҳда ўтган мулоқот чоғида Корея Республикаси адлия вазири Санг Ки Парк Ўзбекистонда амалга оширилаётган коррупцияга қарши чора-тадбирлари, мамлакатимиз адлия органлари ва муассасалари фаолиятидаги уларни халқ билан яқинлаштириш, фаолияти очиқлиги ва шаффофлигини таъминлашга хизмат қилувчи ижобий ўзгаришларга юксак баҳо берди.