Ўзб Рус
Охирги янгиланиш : 12.12.2018



05:26:31 (GMT +5), Пш, 13 дек 2018

Ноябрь ойида Адлия вазирлигининг энг яхши ходими ким?

Аҳамият беринг

Ноябрь ойида Адлия вазирлигининг энг яхши ходими ким?

Хабарингиз бор, Адлия вазирлиги ўз жамоаси орасидан ойнинг энг яхши ходимини саралаб, уларни рағбатлантириб боришни йўлга қўйилган.


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Хабарингиз бор, Адлия вазирлиги ўз жамоаси орасидан ойнинг энг яхши ходимини саралаб, уларни рағбатлантириб боришни йўлга қўйилган.

Шунга кўра, комиссия томонидан 2018 йилнинг ноябрь ойи учун “Ойнинг энг яхши ходими” сифатида вазирликнинг Давлат бошқаруви тизими самарадорлигини таҳлил қилиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Дилафруз Сўфиева топилди.

Д.Сўфиева ўзи фаолият юритаётган бошқарманинг вазифаларидан келиб чиқиб, давлат бошқарувининг тегишли соҳаларида ислоҳотларни муваффақиятли амалга оширишга салбий таъсир ўтказаётган тизимли муаммо ва камчиликларни таҳлил қилиш, давлат органлари функциялари ва ваколатларини оптималлаштириш, номарказлаштириш, жамоатчилик назоратининг самарали шаклларини жорий этиш бўйича ўз таклифлари билан фаол қатнашади.

Адлия вазирлиги жамоаси Дилафруз Сўфиевани ушбу эътироф билан табриклайди. Унинг келгусидаги ишларида омад ва ривож тилайди.

Маълумот учун: “Ойнинг энг яхши ходими”ни вазирлик махсус комиссияси томонидан одиллик, шаффофлик, холислик ва коллегиаллик тамойиллари бўйича вазирликнинг барча бошқармалари ҳамда тузилмалари томонидан таклиф этилган номзодлар орасидан саралаб олинади. 

“Ойнинг энг яхши ходими” танлови вазирлик ходимларига юклатилган вазифаларни бажаришдаги масъулиятини янада ошириш, ходимларни ҳалол меҳнати учун рағбатлантириш мақсадида ўтказилмоқда. 

Бу ўз навбатида уларнинг меҳнат ва ижро интизоми мустаҳкамланишига йўналтирилган.

Эслатиб ўтамиз, ушбу танлов анъанавий бўлиб, ҳар ой ўтказилади ва фақат бир нафар ходим “Ойнинг энг яхши ходими” деб топилади. 

Танланган ғолиб ҳақидаги маълумотлар доимий равишда Адлия вазирлигининг расмий веб-сайтида ҳам эълон қилиб борилади.