Ўзб Рус
Охирги янгиланиш : 17.11.2018



12:49:21 (GMT +5), Дш, 19 ноя 2018

Адлия вазирлиги: нотариус лавозимига 11 нафар талабгордан 4 нафари ғолиб деб топилди

Аҳамият беринг

Адлия вазирлиги: нотариус лавозимига 11 нафар талабгордан 4 нафари ғолиб деб топилди

Аввал эълон қилинганидек жорий йилнинг 9 ноябрь куни вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳридаги бўш (вакант) давлат нотариал идоралари нотариуси лавозимига танловлар ўтказилди.


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Аввал эълон қилинганидек жорий йилнинг 9 ноябрь куни вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳридаги бўш (вакант) давлат нотариал идоралари нотариуси лавозимига танловлар ўтказилди.

Танловлар очиқлик, шаффофлик ва одиллик принципларига асосан бўлиб ўтди.

Танловда талабгорларнинг давлат ва ҳуқуқ назарияси, конституциявий ҳуқуқ, фуқаролик ҳуқуқи, нотариат ҳамда ижтимоий-сиёсий соҳадаги саводхонлиги синовдан ўтказилди.

Нотариус лавозимига танловда қатнашиш учун жами 11 нафар номзодлар талабгор сифатида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Олий малака комиссиясига ҳужжат топширди.

Ўтказилган танлов натижасига кўра, Қашқадарё вилоятида 1 та, Сурхондарё вилоятида 2 та ва Фарғона вилоятида 1 та давлат нотариал идораларига нотариус тайинланди.

Танловлар 9 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг www.minjust.uz расмий веб-сайти орқали онлайн тарзда ёритиб борилди.