Ўзб Рус
Охирги янгиланиш : 17.11.2018



12:48:30 (GMT +5), Дш, 19 ноя 2018

Юридик кадрлар малакасини ошириш — Суд-ҳуқуқ соҳасини ислоҳ қилишнинг муҳим омили

Аҳамият беринг

Юридик кадрлар малакасини ошириш — Суд-ҳуқуқ соҳасини ислоҳ қилишнинг муҳим омили

“Суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар-Ўзбекистонни ривожлантиришнинг янги босқичи”. Айни шу мавзуда 2018 йилнинг 6-7 ноябрь кунлари Хива шаҳрида бўлиб ўтган конференцияда судья ва юридик кадрларни тайёрлаш масалаларини муҳокама қилди.


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

“Суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар-Ўзбекистонни ривожлантиришнинг янги босқичи”. Айни шу мавзуда 2018 йилнинг 6-7 ноябрь кунлари Хива шаҳрида бўлиб ўтган конференцияда судья ва юридик кадрларни тайёрлаш масалаларини муҳокама қилди. Тадбир Юристлар малакасини ошириш маркази томонидан Хоразм вилояти адлия бошқармаси ҳамда Марказий Осиёнинг Конрад Аденауэра жамғармасининг минтақавий ваколатхонаси хамкорлигида ташкил этилди.

Унда 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегиясининг устувор йўналишларидан бири сифатида қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш белгилаб олинганлиги таъкидланди. Ўзгаришлар суд ҳокимиятининг ҳақиқий мустақиллиги ва фуқароларнинг ҳуқуқ ҳамда эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатини мустаҳкамлаш, қонунчиликни такомиллаштириш, суд жараёнида тортишув принципини тўлиқ амалга ошириш, юридик ёрдам ва ҳуқуқий хизматларни кўрсатишда тизимни такомиллаштиришга йўналтирилган. Қонунчиликни такомиллаштириш мақсадида халқаро норма ва хорижий тажриба ўрганилмоқда.

Маҳаллий экспертлар инсон ҳуқуқларини таъминлаш бўйича қонунчиликнинг мавжуд тизимини таҳлил қилиб, мазкур соҳадаги ишларга илмий баҳо беришди.

Иштирокчилар муҳокама доирасида суд-ҳуқуқ соҳасида қонунчиликни ислоҳ қилиш, суд ҳокимиятининг эркинлик ва мустақиллигини таъминлаш, судьялар ва адвокатларнинг малакасини ошириш зарурлигини алоҳида қайд этди. Жамоатчиликнинг судьялар лавозимига номзодларни илгари суришда иштирок этиши, юридик шахсларнинг коррупция билан боғлиқ жиноятлар учун жавобгарлигини ошириш, юридик кадрларни қайта тайёрлаш бўйича хориж тажрибасини ўрганиш муҳимлиги таъкидланди.

Маърузачилар медиация институтини жорий қилиш, адвокатларни ихтисослаштириш, Ўзбекистон компанияларининг ҳуқуқ ва манфаатларини халқаро майдонларда ҳимоя қиладиган юристларнинг алоҳида даражаларини қайта тайёрлашни кўзда тутувчи қонунчилик янгиликларига батафсил тўхталдилар.

Мазкур тадбир ҳуқуқ амалиётчилари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш ходимлари очиқ мунозаралар йўли билан Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлари, юридик кадрлар малакасини оширишга оид долзарб масалаларни муҳокама қилиш имконини яратган мулоқот майдончасига айланди. Улар тажрибани синчиклаб ўрганмасдан илмий асосда қонунчилик ва суд ҳуқуқ тизимининг келгуси ривожланиш тенденцияларини олдиндан айтиб бериш мумкин эмас, деган фикрда якдил. Шу муносабат билан суд органлари суд амалиётини умумлаштиради ва амалий чора-тадбирларни қабул қилади.