Ўзб Рус
Охирги янгиланиш : 17.11.2018



12:28:01 (GMT +5), Дш, 19 ноя 2018

Адлия вазирлигида “Ойнинг энг яхши ходими” аниқланди

Аҳамият беринг

Адлия вазирлигида “Ойнинг энг яхши ходими” аниқланди

Эндиликда Адлия вазирлиги ўз жамоаси орасидан ойнинг энг яхши ходимини саралаб, уларни рағбатлантириб боради. 


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Эндиликда Адлия вазирлиги ўз жамоаси орасидан ойнинг энг яхши ходимини саралаб, уларни рағбатлантириб боради. 

“Ойнинг энг яхши ходими” танлови вазирлик ходимларига юклатилган вазифаларни бажаришдаги масъулиятини янада ошириш, ходимларни ҳалол меҳнати учун рағбатлантириш мақсадида ўтказилмоқда. 

Бу ўз навбатида уларнинг меҳнат ва ижро интизоми мустаҳкамланишига йўналтирилган.

Комиссия томонидан 2018 йилнинг октябрь ойи учун “Ойнинг энг яхши ходими” сифатида вазирликнинг Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бошқармаси бошлиғи Шерзад Рабиев топилди. 

Адлия вазирлиги жамоаси Шерзад Рабиевни ушбу эътироф билан табриклайди. Унинг келгусидаги ишларида омад ва ривож тилайди. 

Маълумот учун: “Ойнинг энг яхши ходими”ни вазирлик махсус комиссияси томонидан одиллик, шаффофлик, холислик ва коллегиаллик тамойиллари бўйича вазирликнинг барча бошқармалари ҳамда тузилмалари томонидан таклиф этилган номзодлар орасидан саралаб олинади. 

Эслатиб ўтамиз, ушбу танлов анъанавий бўлиб, ҳар ой ўтказилади ва фақат бир нафар ходим “Ойнинг энг яхши ходими” деб топилади. 

Ғолиб ҳақидаги маълумотлар Адлия вазирлигининг расмий веб-сайтида ҳам эълон қилиб борилади.