Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 14.09.2019



08:12:36 (GMT +5), Дш, 16 сен 2019

Адлия вазирлиги: аёлларнинг касб танлаш имкониятлари кенгайтирилиши зарур

Аҳамият беринг

Адлия вазирлиги: аёлларнинг касб танлаш имкониятлари кенгайтирилиши зарур

Ўзбекистон Конституциясида хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқли эканлиги белгиланган.


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Адлия вазирлиги

Ўзбекистон Конституциясида хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқли эканлиги белгиланган.

Шундан келиб чиқиб қатор қонун ҳужжатларида мазкур тенгликни таъминлаш бўйича қоидалар киритилган.

Хусусан, Меҳнат кодексига мувофиқ жинси, ёши, ирқи, миллати каби меҳнатга алоқадор бўлмаган бошқа жиҳатларга қараб меҳнатга оид муносабатлар соҳасида чеклашларга йўл қўйилмайди.

Шу билан биргаликда, ҳозирги кунда амалда бўлиб турган айрим қонун ҳужжатларида аёлларнинг меҳнат қилиш ҳуқуқини чекланиш ҳолатини кўриш мумкин.

Масалан, аёллар меҳнати тўлиқ ёки қисман қўлланилиши тақиқланадиган меҳнат шароити ноқулай бўлган ишлар рўйхати (http://lex.uz/docs/815783) билан жами 400 га яқин касбларда аёлларнинг ишлаши тақиқланган.

Таъкидлаб ўтиш лозимки, мазкур ҳужжатнинг қабул қилинганига 18 йилдан ошди. Техника тараққиёти туфайли бундан 15-20 йиллар аввал аёллар ишлатиши қийин бўлган айрим техник ускуналар ҳозирда аёллар ҳам бемалол ишлата оладиган даражага етди.

Масалан, мазкур ҳужжатга кўра аёлларнинг йўловчилар сони 14 та дан кўп сиғимли автобусларнинг ҳайдовчиси бўлиб ишлаши тақиқланади. Ваҳоланки, ҳозирги кунда ушбу русумдаги транспорт воситасини бошқариш учун жуда катта жисмоний куч талаб қилинмайди.

Шу сабабли ҳам аёллар ҳуқуқларини чекланишини олдини олиш мақсадида Адлия вазирлиги томонидан мазкур ҳужжат (http://lex.uz/docs/815783) манфаатдор идоралар билан ҳамкорликда қайта кўриб чиқилмоқда.

Юқоридагиларга кўра, мазкур Рўйхатни такомиллаштириш бўйича таклифларни Телеграм мессенжеридаги @qonunchilikbot ботига ёки d.umarov@adliya.uz электрон почта манзилига юборишингизни сўраймиз.