Ўзб Рус
Охирги янгиланиш : 12.11.2018



07:56:58 (GMT +5), Сш, 13 ноя 2018

Ижтимоий ҳимояга мухтож фуқароларни ва педагог ходимларни тиббий кўрикдан бепул ўтказиш бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди

Аҳамият беринг

Ижтимоий ҳимояга мухтож фуқароларни ва педагог ходимларни тиббий кўрикдан бепул ўтказиш бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди

Адлия вазирлиги томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини таҳлил қилиш натижаларига кўра, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 214-моддасининг биринчи қисмига қўшимча киритиш ҳақидаги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб, Ягона интерактив давлат хизматлари порталига (www.regulation.uz) жойлаштирилди.


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Адлия вазирлиги томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини таҳлил қилиш натижаларига кўра, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 214-моддасининг биринчи қисмига қўшимча киритиш ҳақидаги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб, Ягона интерактив давлат хизматлари порталига (www.regulation.uz) жойлаштирилди.

Меҳнат кодексининг 214-моддасида, иш берувчи меҳнат шартномаси тузиш чоғида дастлабки тарзда ва кейинчалик (иш давомида) вақти-вақти билан тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил қилиши шарт бўлган ходимлар рўйхати кўрсатилган ҳамда тиббий кўриклардан ўтилиши муносабати билан ходимлар чиқимдор бўлмаслиги белгиланган.

Таҳлилларга кўра, умумтаълим мактаблари ва мактабгача таълим муассасаларининг бевосита болаларга таълим ва тарбия бериш билан машғул бўлган педагог ва бошқа ходимлари ўзларининг шахсий маблағлари ҳисобидан соғлиқни сақлаш муассасаларида тиббий кўрикдан ўтказилаётганлиги маълум бўлди.

Лойиҳада ижтимоий ҳимояга мухтож фуқароларни ҳамда умумтаълим мактаблари ва мактабгача таълим муассасаларининг бевосита болаларга таълим ва тарбия бериш билан машғул бўлган педагог ва бошқа ходимларини иш берувчининг бюджет маблағлари ҳисобидан тиббий кўрикдан ўтказилиши тартиби назарда тутилмоқда.

Мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши ижтимоий ҳимояга мухтож бўлган фуқароларни, шунингдек педагог ходимларни давлат томонидан ижтимоий ҳимоя қилиниши таъминланишига эришилади.