Ўзб Рус
Охирги янгиланиш : 12.11.2018



08:04:51 (GMT +5), Сш, 13 ноя 2018

Адлия вазирлиги: рейтинг натижаси бўйича ҳар бир нотариусга алоҳида сертификат ишлаб чиқилди

Аҳамият беринг

Адлия вазирлиги: рейтинг натижаси бўйича ҳар бир нотариусга алоҳида сертификат ишлаб чиқилди

Адлия вазирлиги томонидан давлат нотариал идоралари нотариусларининг 2018 йил 1-ярим йиллиги давомидаги иш фаолияти сифати баҳоланди ва нотариуслар рейтинги шакллантирилди.


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Адлия вазирлиги томонидан давлат нотариал идоралари нотариусларининг 2018 йил 1-ярим йиллиги давомидаги иш фаолияти сифати баҳоланди ва нотариуслар рейтинги шакллантирилди.

Нотариуслар фаолияти сифатини баҳолашдан асосий мақсад аҳолига кўрсатилаётган нотариал хизматларнинг сифати ва тезкорлигини ошириш, идоралардаги узундан-узун навбатларга ва сансалорликка барҳам бериш, фаолиятда турли суиистеъмолчиликлар ҳамда коррупция кўринишларини олдини олиш, халқимизга намунали хизмат кўрсатаётган ходимларни рағбатлантириш ёки камчиликларга йўл қўяётганларга нисбатан профилактик ишларни олиб бориш ҳисобланади.

Ҳозирда рейтинг натижаси бўйича ҳар бир нотариусга алоҳида сертификат ишлаб чиқилди ва уни нотариал идоранинг фуқароларга кўринадиган жойида жойлаштириш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Шунга кўра, мазкур сертификатни нотариал идорада жойлаштириш масаласида Адлия вазирлигининг  “Ҳуқуқий ахборот” телеграм канали ва фейсбук ижтимоий тармоғидаги “Адлия билан мулоқот” саҳифаси ўз фикрингизни билдиришингиз мумкин.


https://www.facebook.com/groups/adliya/permalink/877743119016602/