Ўзб Рус
Охирги янгиланиш : 12.11.2018

07:54:56 (GMT +5), Сш, 13 ноя 2018

Чет эл товарларини ташиш жараёнини божхона органлари томонидан ҳисобга олиш ва назорат қилиш тартибига қўшимчалар киритилди

Аҳамият беринг

Чет эл товарларини ташиш жараёнини божхона органлари томонидан ҳисобга олиш ва назорат қилиш тартибига қўшимчалар киритилди

Бу қўшимчалар Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг “Чет эл товарларини ташиш жараёнида божхона тўловлари тўланишини таъминлашни ваколатли шахслар билан реал вақт режимида интерактив шаклда ўзаро ҳамкорлик асосида ҳисобга олиш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қарорида акс этган.

Ушбу қарор билан божхона органи рухсатисиз товарлар бериб юборилганда, йўқотилганда ёки манзил божхона постига белгиланган муддатда ва ўзгармас ҳолатда етказилмаганда божхона тўловларини ундириш тартибини белгиланди. Шунингдек, ушбу ҳолатлар содир қилинганда Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексининг 47-бобида кўрсатилган чоралардан ташқари ҳудудий бошқарма томонидан судга ваколатли шахсга чет эл товарларини ташиётган автотранспорт воситаларига нисбатан божхона ҳамроҳлигида кузатиб боришдан озод қилиш бўйича идентификацион код беришни вақтинча тўхтатиб туриш тўғрисида даъво аризаси киритилади.

Маълумот тариқасида билдириладики, мазкур қўшимчалар эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

Мазкур ҳужжатнинг матни билан Lex.uzда танишишингиз мумкин.