Ўзб Рус
Охирги янгиланиш : 12.11.2018



08:03:54 (GMT +5), Сш, 13 ноя 2018

Давлат солиқ хизмати органларида солиққа оид ҳуқуқбузарлик хавфини таҳлил этиш тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низом Адлия вазирлиги томонидан руйхатга олинди

Аҳамият беринг

Давлат солиқ хизмати органларида солиққа оид ҳуқуқбузарлик хавфини таҳлил этиш тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низом Адлия вазирлиги томонидан руйхатга олинди

Мазкур тизим тадбиркорлик фаолиятидаги солиққа оид ҳуқуқбузарлик хавфини мустақил тарзда ва инсон омилисиз таҳлил этади ҳамда ушбу тадбиркорларнинг солиққа оид ҳуқуқбузарлик хавфи даражасини баҳолайди.


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Адлия вазирлиги

Мазкур тизим тадбиркорлик фаолиятидаги солиққа оид ҳуқуқбузарлик хавфини мустақил тарзда ва инсон омилисиз таҳлил этади ҳамда ушбу тадбиркорларнинг солиққа оид ҳуқуқбузарлик хавфи даражасини баҳолайди. Дастурий маҳсулотдан шакллантирилган рўйхатда келтирилган тадбиркорлик субъектларининг шахсий кабинети орқали давлат солиқ хизмати органи томонидан солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи юқорилиги тўғрисида тадбиркорлик субъекти хабардор қилинади.

Аниқланган тафовутларни бартараф этиш юзасидан тадбиркорлик субъектлари томонидан аниқлаштирилган қайта ҳисоботлар ёхуд асослантирувчи ҳужжатлар тақдим этилмаганда давлат солиқ хизмати органлари тадбиркорлик субъектларида текширишни ўтказиш тўғрисида ваколатли органларига мурожаат қилиши мумкин.