Ўзб Рус
Охирги янгиланиш : 12.11.2018



08:09:31 (GMT +5), Сш, 13 ноя 2018

Беларусь Республикаси Адлия вазирлиги делегацияси Ўзбекистон тажрибаси билан қизиқди

Аҳамият беринг

Беларусь Республикаси Адлия вазирлиги делегацияси Ўзбекистон тажрибаси билан қизиқди

2018 йилнинг 21 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.Давлетов ва Беларусь Республикаси адлия вазири ўринбосари И.Г.Тушинский бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

2018 йилнинг 21 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.Давлетов ва Беларусь Республикаси адлия вазири ўринбосари И.Г.Тушинский бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.

Меҳмонлар мамлакатимиз давлат хизматлари соҳаси, аҳоли билан ишлашни ташкиллаштириш ҳамда ОАВда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятининг ёритилишини ўрганиш мақсадида ташриф буюрди.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Беларусь Республикаси Адлия вазирлиги ўртасидаги ҳамкорлик икки идора ўртасида имзоланган Битим доирасида амалга оширилмоқда.

Учрашувда меҳмонлар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги фаолияти билан яқиндан танишдилар.

Маълумот ўрнида: бугунги кунда давлат-хусусий шерикчилик шартлари асосида фаолият юритадиган инновацион давлат хизматлари марказларини барпо этиш ишлари жадал суръатлар билан амалга оширилмоқда. Марказлар аҳолига 100 га яқин давлат хизматини кўрсатяпти. Жорий йилнинг 6 ойида юрдошларимизга 1 млн 200 дан ортиқ хизмат кўрсатилган.

Делегация аъзолари мамлакатимизнинг давлат хизматларини тақдим этиш борасида эришган юксак натижаларини алоҳида қайд этди. Наманган шаҳри ва пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур туманларидаги давлат хизматлари марказларига уюштирилган ташрифлар мазкур марказларнинг иш жараёни билан бевосита танишиш имконини берди.

Учрашув доирасида меҳмонлар Ўзбекистоннинг замонавий ва илғор тажрибасининг улар учун муҳимлигини алоҳида таъкидладилар. Юртимиз тажрибасини амалиётга жорий этиш бўйича тегишли чора-тадбирлар қабул қилинишини билдирдилар.

Учрашувда делегация вакиллари ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олди.

Тадбир якунида меҳмонларга Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг эсдалик совғалари топширилди.