Ўзб Рус
Охирги янгиланиш : 12.11.2018



07:55:13 (GMT +5), Сш, 13 ноя 2018

Давлат хизматлари: ҳозирги ҳолат, замонавий тенденциялар, ривожланиш устуворлари

Аҳамият беринг

Давлат хизматлари: ҳозирги ҳолат, замонавий тенденциялар, ривожланиш устуворлари

2018 йил 21 сентябрда пойтахтимизда жойлашган «Miran International» меҳмонҳонасида «Давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш: халқаро амалиёт ва Ўзбекистон тажрибаси» мавзусидаги халқаро конференицияси бўлиб ўтди. Ўнда 10 га яқин нуфузли хорижий мутахассислар, халқаро ташкилотлар вакиллари, қатор вазирлик ва давлат идоралари раҳбарлари иштирок этишди.


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Адлия вазирлиги

2018 йил 21 сентябрда пойтахтимизда жойлашган «Miran International» меҳмонҳонасида «Давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш: халқаро амалиёт ва Ўзбекистон тажрибаси» мавзусидаги халқаро конференицияси бўлиб ўтди. Ўнда 10 га яқин нуфузли хорижий мутахассислар, халқаро ташкилотлар вакиллари, қатор вазирлик ва давлат идоралари раҳбарлари иштирок этишди.

Кун тартибида — фуқаролар ва бизнес-секторининг эҳтиёжларига асосланган давлат хизматларини кўрсатиш сифатини ошириш, уларни олишда маъмурий тўсиқларни камайтириш каби масалалар.

Ўзбекистон Республикасининг Адлия вазирлиги қошидаги Давлат хизматлари агентлиги Президентимизнинг тегишли қарори билан ўтган йилнинг декабрь ойида ташкил этилди. Халқ қабулхоналарига келиб тушган мурожаатлар ўрганиш ва таҳлил натижалари унинг яратилишига туртки бўлди. Улар давлат хизматларини кўрсатиш жараёнида тизимли камчиликлар борлигини ишора қилишди. Масалан, бюрократия, ортиқча оворагарчилик, коррупция ва бошқа ҳалқимиз давлат идоралари фаолиятидан норозилик даражасини кескин ошириб юборган омиллар.

Бугунги кунда мамлакатимиз бўйлаб 201 та Давлат хизматлари марказлари фаолиятини олиб бормоқда: ҳар бир шаҳар (туманда) биттадан. Илгари мавжуд бўлган «Ягона дарча» марказларидан асосий фарқи — давлат хизматлари нафат юридик, балки жисмоний шахсларга ҳам кўрсатилишидир. Шу туфайли, кўрсатилаётган хизматлар сони 2017 йилда 32 та хизмат туридан, ҳозирги кунда 100 тадан зиёдга ошди. Сентябрь ойидан эса улар сонига яна аҳоли ўртасида 6 нафар энг оммабоп хизматлари кўшилди. Бунинг натижасида, 2017 йил давомида умумий 120 мингдан зиёд хизматлари кўрсатилган бўлса, жорий йилнинг фақатгина апрель — май ойиларининг ўзида уларнинг сони 570 мингдан ошиқни ташкил этди. Ўтган 8 ой мобайнида эса уларнинг сони 2 миллиондан ошди.

Давлат хизматларини ривожлантириш — узлуксиз жараёнлардан. Давлат хизматлари агентлиги томонидан доимо янги давлат кўрсатиш метод ва усуллари синовдан ўтказилади. Масалан, чекка ҳудудларда яшовчи аҳолига қулайлик яратиш учун «мобиль» ёки сайёр давлат хизматларини кўрсатиш тизими йўлга қўйилди. Улар жойлардаги марказларнинг ходимлари томонидан ҳар дам олиш кунлари кўрсатилади. Жудаям узоқ масофада жойлашгнан аҳоли учун эса Давлат хизматлари марказларининг филиаллари очилмоқда. Улардан биринчиси — Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот туманига қарашли Қорақолпоқ қишлоғининг филиали. Мазкур аҳоли пункти туман марказидан 380 километр йироқда жойлашган.

Аммо барча ютуқларга қарамасдан ҳозирги кунда бартараф этиш лозим бўлган камчиликлар ҳам йўқ эмас. Уларнинг ичида — қатор давлат идораларида ахборот тармоқлари ва маълумотлар базалари ишлаб чиқилмаганлиги, идоралараро интеграция мавжуд эмаслиги, ҳозирги марказ биноларининг ташриф буюрувчилар сони кескин ортгани сабабли талабларга жавоб бермаслиги. Натижада булар навбатлар пайдо бўлиши ва фуқаролар норозилигига сабаб бўлади. Бунинг учун замонавий архитектура-қурилиш лойиҳалари, юқори энергия самарадорлик, максимал қулай шароитларни инобатга олган 200 га яқин Давлат хизматлари марказлари биноларини янгидан барпо этиш лозим.

Ўтказилаётган тадбир — мавжуд бўлган камчиликларни бартараф этиш, давлат хизматларини кўрсатиш тизимида янги чора-тадбирларни аниқлаш, фикр ва ғоялар алмашиш учун ажойиб бир имконият бўлиши кутилмоқда.