Ўзб Рус
Охирги янгиланиш : 12.11.2018



07:56:20 (GMT +5), Сш, 13 ноя 2018

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида Беларусь Республикаси Адлия вазирлиги делегацияси билан учрашув ўтказилди

Аҳамият беринг

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида Беларусь Республикаси Адлия вазирлиги делегацияси билан учрашув ўтказилди

Жорий йилнинг 19 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида Беларусь Республикаси адлия вазири ўринбосари И.Г.Тушинский бошчилигидаги Беларусь Республикаси Адлия вазирлиги делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди.


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Жорий йилнинг 19 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида Беларусь Республикаси адлия вазири ўринбосари И.Г.Тушинский бошчилигидаги Беларусь Республикаси Адлия вазирлиги делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Ўзбекистон томони Беларусь Республикаси Президенти Александра Лукашенконинг яқинда амалга оширилган Ўзбекистонга давлат ташрифи тилга олиниб, унинг доирасида ҳамкорликнинг устувор йўналишлари бўйича қатор салмоқли ҳужжатлар имзолангани қайд этилди. Олий даражадаги икки томонлама музокараларда икки мамлакат ўртасида адлия соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш зарур эканлиги таъкидланди.

Юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар доирасида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини тубдан такомиллашаётгани, давлат ҳуқуқ сиёсатини амалга оширишда у алоҳида ўрин эгалиги билдирилди.

Вазирлик тузилмасида фуқаролар ва тадбиркорларга “ягона дарча” тамойили асосида давлат хизматлари кўрсатиш ваколатини олган Давлат хизматлари агентлиги ва унинг жойлардаги таркибий бўлинмалари ташкил этилгани, шу билан бирга, бугунги кунда давлат-хусусий шерикчилиги шартларида янги инновацион Давлат хизматлари марказларини барпо этиш ишлари жудал суръатлар билан амалга оширилаётгани, марказлар томонидан 100 га яқин давлат хизматларини кўрсатиш йўлга қўйилиб, жорий йилнинг ўтган 6 ойи мобайнида 1 млн. 200 мингдан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилаётгани ҳақида ҳам маълумотлар берилди.

Беларусь Республикаси делегацияси адлия тизими, жумладан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигида амалга оширилган юксак ўзгаришларни эътироф этган ҳолда Ўзбекистон тажрибасини ўзлаштириш истагини билдирди.

Учрашув чоғида меҳмонлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш, аҳолига ҳуқуқий ахборотни тезкорлик билан етказиш ва замонавий ахборот технологияларидан кенг фойдаланиш бўйича эришаётган ютуқлари қайд этилди.

Шунингдек, “Facebook”, “Instagram”, “Twitter”, “Odnoklassniki”, “BKontakte”, “Youtube” ижтимоий тармоқларида Адлия вазирлиги саҳифалари фаолият юритиб, ўтган 4 ой мобайнида уларга 100 мингдан зиёд фойдаланувчи ташриф буюргани, “Telegram”даги “Huquqiy axborot” каналига 112 мингдан ортиқ фойдаланувчи обуна бўлиб, ушбу канал орқали 5 мингдан ортиқ ҳуқуқий ахборот тарқатилгани тўғрисида, умуман олганда

вазирлик фаолияти ҳақида маълумот тақдим этилди.

Музокаралар чоғида меҳмонларни қизиқтирган барча саволларга атрофлича жавоб қайтарилди.

Тадбир якунида делегация аъзолари учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги музейига экскурсия ташкил этилди.