Ўзб Рус
Охирги янгиланиш : 12.11.2018



07:54:38 (GMT +5), Сш, 13 ноя 2018

Учкўприкда ўтказилган “Ҳуқуқий ахборот куни”да 267 нафар фуқаронинг ишга жойлашиш масаласи ҳал этилди

Аҳамият беринг

Учкўприкда ўтказилган “Ҳуқуқий ахборот куни”да 267 нафар фуқаронинг ишга жойлашиш масаласи ҳал этилди

Фарғона вилоят адлия бошкармасининг ташаббуси билан қатор ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда “Юртимиз равнақи учун ҳар биримиз масъулмиз” шиори остида ёшларни ватанпарвалик руҳида тарбиялаш, аҳоли бандлигини таъминлаш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш мақсадида “Ҳуқуқий ахборот куни” ўтказилди. Унда 5 700 дан ортиқ туман аҳли вакиллари иштирок этди.


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Фарғона вилоят адлия бошқармаси

Фарғона вилоят адлия бошкармасининг ташаббуси билан қатор ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда “Юртимиз равнақи учун ҳар биримиз масъулмиз” шиори остида ёшларни ватанпарвалик руҳида тарбиялаш, аҳоли бандлигини таъминлаш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш мақсадида “Ҳуқуқий ахборот куни” 

ўтказилди. Унда 5 700 дан ортиқ туман аҳли вакиллари иштирок этди.

Мазкур тадбир икки қисмдан иборат бўлиб, биринчи қисми ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, мардона яшамоқ, “Ватан олдидаги бурч” шиори остида ҳарбий чиқишлар ташкил этилиб, мазкур тадбирда Қуролли кучлар, Ички ишлар, Миллий гвардия, Фавқулотда вазиятлар вазирликлари, МК “Ватанпарвар”, ИИБ ЁХБ идоралари ўзларининг 33 тадан ортиқ харбий техникалар ва замонавий қуроллар кўргазмалари, ҳарбий ходимларнинг турли кўринишдаги чиқишлари, шунингдек баркамол авлод ва ёшлар иттифоқи, болалар спорт мактабларининг ўқувчи ёшлари турли хил спорт ўйинлари билан иштирок этдилар.

Иккинчи қисмда эса боғда ташкил этилган махсус жойда адлия бошқармаси, давлат нотариал идоралари, адвокатлар, бандлик бўлимлари,
ва бошқа идоралар масъул ходимлари томонидан бепул ҳуқуқий ёрдам ва маслаҳатлар берилди.

Шунингдек, адлия бошқармаси томонидан фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини янада юксалтиришга хизмат қилувчи 25 дан ортиқ кўргазмали плакатлар жойлаштирилди, 30 хил турдаги жами 1 200 га яқин буклет ва флаерлар тарқатилди.

Меҳнат органлари томонидан аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида “Бўш иш ўринлари” ярмаркаси ташкил қилиниб, тумандаги жами 83 та ташкилот 733 та бўш иш ўринлари билан қатнашди. Фуқароларнинг 1 473 та иш масаласидаги мурожаатига асосан 267 нафарининг ишга жойлаштириш масаласи ҳал этилди.

Бундан ташқари, касбга ва малакага эга бўлмаган 3 нафар хотин-қизлар уста-шогирд йўналиши асосида касбга ўқитиш ва қайта касбга ўқитишга рўйхатга олиниб, уларнинг бандлиги таъминланди.

Фарғона вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ва унинг тизимидаги идоралардан 27 турдаги мутахассислик бўйича 54 нафар тиббиёт ходимлари иштирок этишиб, 369 нафар фуқаролар тиббий кўрикдан ўтказилди.

Жумладан, 167 нафар фуқаро флюорографик, 83 нафар фуқаро УТТ ва 48 нафар фуқаро ЭКГ текширувларидан ўткизилди. Натижада 107 нафар фуқаро бемор деб топилиб уларга (98 нафарига амблатор даво, 9 нафарига стационар) даволаниш тавсия этилди.

Тадбирда туман аҳолиси ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида вилоятнинг 3 та тижорат банклари, вилоят Савдо-саноат палатаси иштирок этди ва улар томонидан аҳолига имтиёзли кредитлар ажратиш соҳасида бир қатор ишлар амалга оширилди.

Хусусан, туманнинг 200 дан ортиқ фуқароларига кредит сиёсатидаги ўзгариш ва имтиёзлар юзасидан тушунчалар берилди.

Тумандаги 10 та маҳалла фуқаролар йиғинлари ўртасида “Палов” кўрик танлови ташкил этилиб, якуни бўйича фахрий биринчи ўринни “Чорбоғ” МФЙ, иккинчи ўринни “Олтин водий” МФЙ, учинчи ўринни эса “Фаровон” МФЙ эгаллади. Ғолиблар маҳаллий ҳокимликлар томонидан совғалар билан тақдирланди.