Ўзб Рус
Охирги янгиланиш : 17.08.2018

03:55:56 (GMT +5), Шб, 18 авг 2018

Адлия ахбороти

Аҳамият беринг

Адлия ахбороти

Тошкент вилоят адлия бошқармаси томонидан Тошкент туман ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 августдаги “Ўзбекистон Республикасида инвестицион муҳитни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–5495-сон Фармони мазмун-моҳияти ва аҳамиятини кенг тарғиб қилишга бағишланган тадбир ўтказилди. 

Тадбирда вилоятнинг мутасадди идора ва ташкилотлари жумладан, Солиқ бошқармаси, Божхона бошқармаси, Марказий банк вилоят бош бошқармаси, Инвестициялар бўйича вилоят бош бошқармаси, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси, Қурилиш бош бошқармаси, Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси масъул ходимлари қатнашди. 

Ташкил этилган тадбирда туманда фаолият юритаётган хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар вакиллари, тадбиркорлик субъектлари ҳамда инвестиция киритишни режалаштираётган ва тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган жисмоний ва юридик шахслар вакиллари иштирок этди. 

Тадбир давомида иштирокчиларга мазкур Фармоннинг ўзига хос жиҳати ва аҳамияти тушунтирилди ҳамда иштирокчиларни қизиқтирган барча саволларга атрофлича тушунтиришлар берилди. 

Тошкент вилоятининг ҳар бир ҳудудида ушбу Фармоннинг мазмун-моҳиятини кенг ёритиб бориш бўйича тадбирлар ўтказиб келинмоқда.