Ўзб Рус
Охирги янгиланиш : 17.08.2018



03:56:10 (GMT +5), Шб, 18 авг 2018

Беруний туманидаги “самосуд” ходисаси юзасидан

Аҳамият беринг

Беруний туманидаги “самосуд” ходисаси юзасидан

Ижтимоий тармоқларда тарқалган Беруний туманидаги “самосуд” ходисаси Адлия вазирлиги томонидан назоратга олинган бўлиб, бу каби ҳолатлар такрорланмаслик мақсадида Беруний туман адлия бўлими томонидан жорий йилнинг 4 август куни туман ички ишлар бўлими масъул ходимлари билан ҳамкорликда Шаббоз бозорида профилактик тадбири ўтказилди.


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Адлия вазирлиги

Ижтимоий тармоқларда тарқалган Беруний туманидаги “самосуд” ходисаси Адлия вазирлиги томонидан назоратга олинган бўлиб, бу каби ҳолатлар такрорланмаслик мақсадида Беруний туман адлия бўлими томонидан жорий йилнинг 4 август куни туман ички ишлар бўлими масъул ходимлари билан ҳамкорликда Шаббоз бозорида профилактик тадбири ўтказилди. Тадбирда бозорда фаолият кўрсатиб келаётган тадбиркорлар ҳамда харидорларга бу каби хатти-ҳаракатлар қонунга хилоф эканлиги ва қонуний жавобгарликка олиб келиши мумкинлиги, содир этилган жиноятлар ҳақида зудлик билан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга хабар бериш лозимлиги тўғрисида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.