Ўзб Рус
Охирги янгиланиш : 17.08.2018



03:56:02 (GMT +5), Шб, 18 авг 2018

ЎЗБЕКИСТОНДА ИЛК МАРОТАБА БАСКЕТБОЛ БЎЙИЧА ФЕСТИВАЛЬ ЎТКАЗИЛМОҚДА

Аҳамият беринг

ЎЗБЕКИСТОНДА ИЛК МАРОТАБА БАСКЕТБОЛ БЎЙИЧА ФЕСТИВАЛЬ ЎТКАЗИЛМОҚДА

Жорий йилнинг 3-5 август кунлари Ўзбекистон тарихида илк бора “Баскетбол фестивали-2018”  бўлиб ўтади. Мазкур фестивалнинг очилиш маросими 3 август куни Ўзбекистон Баскетбол федерацияси томонидан Тошкент шаҳридаги “Ёшлик” (собиқ Старт стадиони) спорт соғломлаштириш комплексида ўтказилди. Унда юзлаб томошабинлар ўз оилалари ва яқинлари билан иштирок этишди.


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Адлия вазирлиги

Жорий йилнинг 3-5 август кунлари Ўзбекистон тарихида илк бора “Баскетбол фестивали-2018”  бўлиб ўтади. Мазкур фестивалнинг очилиш маросими 3 август куни Ўзбекистон Баскетбол федерацияси томонидан Тошкент шаҳридаги “Ёшлик” (собиқ Старт стадиони) спорт соғломлаштириш комплексида ўтказилди. Унда юзлаб томошабинлар ўз оилалари ва яқинлари билан иштирок этишди. Ушбу фестиваль республикамиз пойтахти ва ҳудудларида баскетбол спорт турини ривожлантириш ва оммалаштириш мақсадида ташкил этилмоқда.

Фестиваль доирасида 18 ёшгача бўлган ўсмирлар ва  қизларнинг 3х3(финал босқичи Малайзияда бўлиб ўтадиган 3х3 баскетбол бўйича Осиё кубогига саралаш), шунингдек, аёллар ва эркаклар жамоалари Ўзбекистон чемпионатининг 1-тури ўтказилди.

Фестивалда етти ёшдан етмиш ёшгача бўлганларни ҳайратга солувчи  катта спорт шоуси, эстрада юлдузлари ҳамда дунё тан олган машҳур спорт усталари иштирокида кўнгилочар дастурлар, болалар учун қизиқарли ўйинлар ташкил этилди. Фестиваль жамиятнинг барча қатламларини соғлом турмуш тарзига жалб қилибгина қолмай, оилавий ёқимли ва фойдали маданий ҳордиқ чиқаришни, бокс бўйича машҳур жаҳон ва олимпия ўйинлари чемпионларига баскетбол ўйнаш сир-синоатларини ўргатиш бўйича мастур класслар ташкид этилди,  бу эса ўз навбатида мунтазам спорт билан шуғулланишни тарғиб қилувчи воқеага айланди.

Эътиборлиси шундаки, келишувга кўра ФИБА ушбу спорт байрамини хориждаги 30 миллиондан ортиқ мухлислар аудиториясига онлайн режимда тақдим этибгина қолмай, ижтимоий тармоқлар ва ўзининг  расмий сайтида бир ой давомида намойиш этиб боради. Мамлактимизда эса миллионлаб  мухлислар кузатиб боради. 

Маълумот ўрнида кайд этиш лозим, 2018 йил июль ойида Халқаро Баскетбол Федерацияси (ФИБА) делегацияси юртимизда илк бор меҳмон бўлиб, ватанимизда амалга оширилаётган барча йўналишлардаги туб ислоҳотларни ўз кўзлари билан кўриб, Ўзбекистон баскетбол федерацияси билан яқин ҳамкорлик қилиш, баскетболни Ўзбекистондаги энг оммавий спорт ўйинларидан бирига айлантириш юзасидан ўз қимматли маслаҳатларини берди. Ташриф жараёнида  ўзбек баскетболини дунёга олиб чиқишда   ФИБАнинг бор тажриба ва имкониятлари, миллионлаб мухлислари аудиториясидан  фойдаланиш ва  биргаликда фаолият юритишга қаратилган меморандум имзоланди.  Ҳамкорликдаги фаолиятнинг  амалий  натижаси сифатида республикамиз пойтахти ва ҳудудларида 2018 йилда янги таркиб билан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири раҳбарлигида  фаолиятини бошлаган Ўзбекистон баскетбол федерацияси жамоаси “Баскетбол фестивали-2018” спорт байрамини ўтказмоқда. Бу каби ишлар юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга дахлдорлик туйғусини ҳис қилган ҳолда қутлуғ ишга қўл урилганидан далолатдир.