Ўзб Рус
Охирги янгиланиш : 17.08.2018



03:56:17 (GMT +5), Шб, 18 авг 2018

Шаббоз деҳқон бозорида “самосуд” қилинган фуқарога Адлия вазирлиги томонидан ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди

Аҳамият беринг

Шаббоз деҳқон бозорида “самосуд” қилинган фуқарога Адлия вазирлиги томонидан ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди

Ижтимоий тармоқларда Қорақалпоғистон Республикаси Беруний шаҳридаги Шаббоз бозорида ўғриликда гумон қилинган шахсни қўлидан осиб қўйилганлиги тўғрисида видеолавҳа тарқалган.


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Адлия вазирлиги

         Ижтимоий тармоқларда Қорақалпоғистон Республикаси Беруний шаҳридаги Шаббоз бозорида ўғриликда гумон қилинган шахсни қўлидан осиб қўйилганлиги тўғрисида видеолавҳа тарқалган.

         Ушбу ҳолат Адлия вазирлигининг Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бошқармаси томонидан ўрганилиб, назоратга олинди. Жабрланган фуқаро Д.Н.га нисбатан содир этилган зўравонлик ҳақидаги мурожаати Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туман адлия бўлими томонидан кўриб чиқилди. Зўравонлик хатти-ҳаракатларини содир этган шахсларга нисбатан қонуний чоралар кўриш учун Беруний туман Ички ишлар бўлимига юборилди.

         Бундан ташқари, хатти-ҳаракат содир этган шахсдан етказилган маънавий зарарни ундириш масаласида адлия бўлими томонидан Фуқаролик ишлари бўйича Беруний туманлараро судига даъво ариза киритилди.   

         Зеро, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 26-моддасида жиноят содир этганликда айбланаётган ҳар бир шахснинг иши судда қонуний тартибда, ошкора кўриб чиқилиб, унинг айби аниқланмагунча у айбдор ҳисобланмаслиги, ҳеч ким қийноққа солиниши, зўравонликка, шафқатсиз ёки инсон қадр-қимматини камситувчи бошқа тарздаги тазйиққа дучор этилиши мумкин эмаслиги белгиланган.

Жиноят кодексининг 39-моддасига кўра, ушлаш воситалари ва усулларига, қилмишнинг ҳамда уни содир этган шахснинг хавфлилик даражасига, шунингдек ушлаш шароитига бутунлай мос келмайдиган, ушлаш зарурати тақозо этмаган ҳолда ушланаётган шахсга қасддан зарар етказиш ушлаш чоралари чегарасидан четга чиқиш, деб топилиши қайд этилган.

    Kun.uz