Ўзб Рус
Охирги янгиланиш : 12.11.2018



08:09:56 (GMT +5), Сш, 13 ноя 2018

Миллий киноиндустрияни ривожлантириш соҳасидаги ислоҳотлар

Аҳамият беринг

Миллий киноиндустрияни ривожлантириш соҳасидаги ислоҳотлар

Қонун ҳужжатлари мазмун-моҳияти ва аҳамиятини аҳолига етказиш бўйича ишлар самарадорлигини ошириш ва бунда янги ёндашувларни жорий этиш мақсадида Адлия вазирлиги томонидан 2018 йилнинг 27 июль куни “Адлия ахбороти” номли брифинг ташкил этилди.


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Адлия вазирлиги

Қонун ҳужжатлари мазмун-моҳияти ва аҳамиятини аҳолига етказиш бўйича ишлар самарадорлигини ошириш ва бунда янги ёндашувларни жорий этиш мақсадида Адлия вазирлиги томонидан 2018 йилнинг 27 июль куни “Адлия ахбороти” номли брифинг ташкил этилди.

Брифингда ҳафта давомида қабул қилинган бир қатор муҳим масалалар бўйича қонун ҳужжатлари ҳақида маълумотлар берилди.

Тадбирда “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”, Баъзи давлат органлари ва ташкилотларнинг фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва “Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида”ги Қонуннинг 16-моддасига қўшимчалар киритилгани ҳақида маълумот берилди.

Қонунга кўра, Жиноят-процессуал кодексига киритилган ўзгартиришга кўра юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларни тафтиш қилиш қилиш муддати 30 кундан ошмаслиги белгилаб қўйилди. Илгари тафтиш муддати белгиланмаганлиги туфайли мазкур жараён ойлаб давом этиши мумкин эди. Зарур бўлганда бу муддат Бош прокурорининг ёки унинг ўринбосарининг розилигига кўра ёхуд суднинг ажрими билан яна 30 кунга узайтирилиши мумкинлиги, шунингдек, биржа битими тўғрисидаги ахборот эндиликда судлар, суриштирув ва тергов органлари билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасига ҳам унинг сўровига кўра тақдим этиладиган бўлганлиги айтиб ўтилди.

Шунингдек,“Тошкент шаҳрида “ММФИ” миллий тадқиқот ядро университети” федерал давлат автоном олий таълим муассасасининг филиалини ташкил этиш ва унинг фаолиятини ташкиллаштириш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президенти Қарориги мувофиқ, Тошкент шаҳрида “ММФИ” миллий тадқиқот ядро университети” федерал давлат автоном олий таълим муассасасининг (Россия) филиали ташкил этилиб, унда ядро энергетикаси ва иссиқлик физикасининг тармоқ эҳтиёжлари учун илмий-технологик ишлаб чиқариш вазифаларини ҳал этишга қодир бўлган муҳандис-техник кадрлар тайёрланиши белгиланди. Университет филиалининг таълим фаолияти 2019-2020 ўқув йилидан бошланади.

Филиал битирувчиларига “ММФИ” миллий тадқиқот ядро университетининг (Россия) белгиланган намунадаги дипломи берилади ва бу диплом Ўзбекистонда олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинади.

“Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига жисмоний шахслар номига халқаро почта ва курьерлик жўнатмалари орқали келаётган товарлар назоратини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президенти Қарорига кўра почта алоқаси операторлари ва провайдерлари томонидан давлат божхона хизмати органларини жисмоний шахслар номига халқаро курьерлик жўнатмалари орқали келаётган товарлар ҳақида мажбурий равишда хабардор этиш тартиби жорий этилди. Шунингдек, халқаро почта ва курьерлик жўнатмалари орқали юридик шахслар номига келаётган қиймати 100 (юз) АҚШ долларига тенг бўлган товарлардан божхона тўловлари ундирилмаслиги ҳам айтиб ўтилди.

Брифингдан сўнг ОАВ учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Миллий киноиндустрияни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарорида назарда тутилган мухим янгиликларни тушунтириш учун соҳа мутахассислари иштирокида матбуот анжумани ҳам ташкил этилди.

Матбуот анжуманида маълум қилинишича эндиликда, барча кинотеатрларда маҳаллий кинофильмларни мажбурий равишда намойиш қилиш квотаси ўрнатилади. Маҳаллий фильмлар намойиши 2019 йил 1 январдан бошлаб – суткада камида иккита тўлиқ метражли фильм; 2021 йил 1 январдан эса ойлик экран вақтининг камида 25 фоизи, байрам кунлари эса камида 40 фоизидан кам бўлиши мумкин эмаслиги қайд этилди. 2020–2021 ўқув йилидан бошлаб эса Тошкент шаҳрида Бутунроссия кинематография давлат институти филиали (қўшма факультети) очилиши маълум қилинди.

Тадбир давомида журналистлар Қарорда назарда тутилган бошқа янгиликлар ҳусусида ҳам тўлиқ маълумотга эга бўлишди.

Эслатиб ўтамиз, “Адлия ахбороти” брифингги ҳар жума куни соат 15.00 да ўтказилади.