Ўзб Рус
Охирги янгиланиш : 12.11.2018



08:29:52 (GMT +5), Сш, 13 ноя 2018

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири Р.Давлетов ХХРнинг Ўзбекистондаги элчиси Цзян Янь билан учрашди

Аҳамият беринг

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири Р.Давлетов ХХРнинг Ўзбекистондаги элчиси Цзян Янь билан учрашди

2018 йилнинг 17 июль куни Адлия вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири Р.Давлетов Хитой Халк Республикасининг Узбекистондаги элчиси Цзян Янь хоним билан учрашди.


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

2018 йилнинг 17 июль куни Адлия вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири Р.Давлетов Хитой Халк Республикасининг Узбекистондаги элчиси Цзян Янь хоним билан учрашди.

Учрашувда ҳуқуқий соҳадаги икки томонлама муносабатларнинг бугунги кундаги ҳолати ва келажакда ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари каби масалалар муҳокама қилинди.

Русланбек Давлетов меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятининг асосий йуналишлари ҳақида таништириб, давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида амалга оширилаётган жадал ислоҳотларнинг замонавий босқичида вазирлик олдида турган асосий вазифалар хусусида маълумот берди.

Элчи Цзян Янь хоним адлия вазирига учрашув учун миннатдорлик билдириб, у ҳам ўз навбатида Ўзбекистан Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида мамлакатни тубдан ислоҳ қилиш жараёнини диққат билан кузатиб бораётганини таъкидлади. Ўзбекистон халқининг ҳуқуқни ҳимоя қилиш ва суд органларига ишончи ортиб бораётганини юксак бахолади. Шунингдек, элчи хоним икки халқ ўртасида турли жабҳалар, жумладан адлия соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш муҳимлигини қайд этди.

Ўз навбатида Р.Давлетов ХХР Адлия вазирлиги билан яқин ҳамкорлик йўлга қўйилганини таъкидлади. Хусусан, Ўзбекистон ва ХХР адлия вазирлари ўртасида тасдиқланган ҳамкорлик бўйича 2018-2020 йилларга мўлжалланган "Йўл харитаси" амалий Ҳаракатлар режаси доирасида амалга оширилаётган тадбирлар ҳақида маълумот берди. Ушбу икки йилга мўлжалланган режага мувофиқ ҳуқуқий ёрдам, юридик хизматлар кўрсатиш, сармоядорлар манфаатларини ҳимоя қилиш, юридик кадрлар малакасини ошириш масалаларида қатор тадбирлар ўтказиш кўзда тутилган.

Шу билан бирга, Р.Давлетов ХХР адлия вазири Фу Жинхуа жанобларининг Ўзбекистонга ташрифи кутилаётганини маълум килди. Унинг доирасида вазирлар томонидан у ёки бу муаммони ҳал қилишни манзилли қўллаб-қувватлаш сиёсатини таъминлаш максадида Ўзбекистонда хитойлик тадбиркорларни ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-кувватлаш марказини ташкил қилиш масаласи кўриб чиқилиши режалаштирилмокда.

Элчи Цзян Янь хоним Ҳаракатлар дастури доирасида икки мамлакат бизнес субъектларини ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлашни таъминлашга қаратилган аниқ чора-тадбирлар кўзда тутилганини қайд этиб, уларни амалга оширишда зарур ёрдам курсатишга тайёр эканини билдирди.

Мулоқот сўнггида учрашув конструктив ва хайрихохлик руҳида ўтгани таъкидланди.