Ўзб Рус
Охирги янгиланиш : 12.11.2018



07:57:12 (GMT +5), Сш, 13 ноя 2018

Маъмурий тартиб-таомиллар хусусида хорижий экспертлар билан давра суҳбати бўлиб ўтди

Аҳамият беринг

Маъмурий тартиб-таомиллар хусусида хорижий экспертлар билан давра суҳбати бўлиб ўтди

2018 йилнинг 10-11 июль куни Адлия вазирлигида “Ўзбекистон Республикасининг “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги Қонуни 84-моддасини амалга ошириш” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

2018 йилнинг 10-11 июль куни Адлия вазирлигида “Ўзбекистон Республикасининг “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги Қонуни 84-моддасини амалга ошириш” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Бугунги давра суҳбати Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) ҳамкорлигида ўтаётган бўлиб, ушбу давра суҳбатига Германия Федератив Республикасидан жаноб – Тим Валлее ҳамда Озарбайжон Республикасидан – Cаяд Каримовлар маъмурий тартиб-таомилларга оид  ўз фикр ва мулоҳазалари ҳақида иштирок этувчиларга маълумот беришди.

Шу билан бирга, мазкур давра суҳбатида давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг малакали мутахассислари, шунингдек, бошқа давлатларнинг халқаро ва миллий экспертлари иштирок этишди.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, қайд этиб ўтилган қонуннинг асосий вазифаси – маъмурий органлар билан муносабатларда қонун устуворлигини, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлашдан иборатдир.

Шунга кўра, давра суҳбатининг мақсади – маъмурий тартиб-таомилларни амалга ошириш жараёнида юзага келиши мумкин булган турли хил тўсиқлар ва ноаниқликларни бартараф қилиш борасида Адлия вазирлиги томонидан маъмурий регламентларни халқаро тажрибаларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилишига қаратилган.

Давра суҳбати қизғин, баҳс-мунозара тарзида бўлиб ўтди ҳамда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига тўлиқ ва батафсил жавоблар олишди.