Ўзб Рус
Охирги янгиланиш : 21.07.2018



21:04:10 (GMT +5), Яш, 22 июл 2018

Адлия вазирлиги маиший зўрлик ишлатишнинг олдини олишга қаратилган қонун лойиҳасини ишлаб чиқади

Аҳамият беринг

Адлия вазирлиги маиший зўрлик ишлатишнинг олдини олишга қаратилган қонун лойиҳасини ишлаб чиқади

Бу ҳақда 2018 йилнинг 6 июль куни вазирлик томонидан ташкил этилган “Адлия ахбороти” номли брифингда маълум қилинди.


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Бу ҳақда 2018 йилнинг 6 июль куни вазирлик томонидан ташкил этилган “Адлия ахбороти” номли брифингда маълум қилинди.

Брифингда янги қабул қилинган 3 та Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, Президентнинг 3 та фармони, 6 та қарори ва 6 та Вазирлар Маҳкамаси қарорларнинг мазмун-моҳияти бўйича тушунтириш берилди.

Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси билан Туркия Республикаси ўртасида экстрадиция тўғрисидаги Битимни ратификация қилиш ҳақида”ги, “Жамоат жойларида чилим ва электрон сигареталар чекишни чеклаш тўғрисида”ги, “Медиация тўғрисида”ги Қонунлари, Президентнинг “Обод маҳалла” дастури тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисидаги”ги, “Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги фармонлари ҳамда бошқа
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳақида маълумотлар берилди.

Хусусан, 2018 йил 2 июлда Президент томонидан имзоланган “Жамоат жойларида чилим ва электрон сигареталар чекишни чеклаш тўғрисида”ги қонунга кўра, чилим ва электрон сигареталарни бир қатор жамоат жойларида чекиш тақиқланди:

кинотеатрларда, театрларда, циркларда, концерт, кўрик ва кўргазма залларида ҳамда оммавий дам олиш учун мўлжалланган бошқа ёпиқ иншоотларда;

клубларда, дискотекаларда, компьютер залларида, Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланиш бўйича хизматлар кўрсатиш учун жиҳозланган хоналарда ёхуд бошка кўнгилочар (бўш вақт ўтказиладиган) жойлар ва ҳ.к.

Шунингдек, қонун билан чилим ва электрон сигареталар чекишни реклама қилиш тақиқланди.

Брифингда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июнда қабул қилинган “Обод маҳалла” дастурининг асосий параметрларини тасдиқлаш ва уларнинг ижросини таъминлаш масалалари тўғрисида”ги қарори хусусида ҳам тўхталинди.

Қарорга мувофиқ, “Обод маҳалла” дастури доирасида 2018-2019 йилларда республика бўйича 220 та маҳаллада қурилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилади.

Хусусан, Дастурга тушган маҳаллаларда 112 та маҳалла гузари, 133 та якка хусусий кўп қаватли уйлар, 804 та болалар майдончаси, 49 та боғча, 15 та тиббиёт муассасаси, 93 та ҳаммом, 198 та савдо мажмуаси, 1 та мактаб қурилади.

Брифингдан сўнг ОАВ учун ташкил этилган матбуот анжуманида давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 3 июлда қабул қилинган “Ижтимоий реабилитация қилиш ва мослаштириш, шунингдек, оилавий-маиший зўрлик ишлатишнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори юзасидан батафсил тўхталиб ўтилди.

Жумладан, Қарорга мувофиқ, ижтимоий реабилитация қилиш ва мослаштириш, шунингдек, оилавий-маиший зўрлик ишлатишнинг олдини олиш буйича амалий чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилатация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш республика маркази ташкил этилди. Босқичма босқич вилоят, туман (шаҳар)ларда марказ фаолиятини ташкил этилади.

Оғир ижтимоий аҳволда қолган, шу жумладан оилавий муаммолар ва турмушида зўрлик ишлатилишига дуч келган шахсларга аноним тарзда шошилинч тиббий, рухий, ижтимоий, педагогик, ҳуқукий ва бошқа ёрдам кўрсатиш Марказнинг асосий вазифаси ҳисобланади.

Шу билан бирга, мазкур Қарорга асосан, Адлия вазирлигига “Маиший зўрлик ишлатишнинг олдини олиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш вазифаси юклатилганлиги соҳа мутахассислари томонидан қайд этилди.

Бундан ташқари, анжуманда 2018 йил 3 июлда Президент томонидан имзоланган “Медиация тўғрисида”ги қонун бўйича иштирокчиларга маълумотлар берилди.

Қонунга кўра, медиация бу келиб чиққан низони тарафлар ўзаро мақбул қарорга эришиши учун уларнинг ихтиёрий розилиги асосида медиатор, яъни медиацияни амалга ошириш учун тарафлар томонидан жалб этиладиган шахс кўмагида ҳал қилиш усулидир.

Тадбир давомида ОАВ вакиллари ўзларини қизиқтирган саволлар билан соҳа мутахассисларига мурожаат қилиб жавоб олишди.