Ўзб Рус
Охирги янгиланиш : 20.09.2018



03:38:37 (GMT +5), Жм, 21 сен 2018

Газпромбанк делегацияси вакиллари билан учрашув: давлат-хусусий шериклиги тўғрисидаги қонун лойиҳаси муҳокама этилмоқда

Аҳамият беринг

Газпромбанк делегацияси вакиллари билан учрашув: давлат-хусусий шериклиги тўғрисидаги қонун лойиҳаси муҳокама этилмоқда

2018 йилнинг 5 июль куни Адлия вазирлигида Газпромбанк делегациясининг Адлия вазирлиги вакиллари билан учрашуви бўлиб ўтди.


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

2018 йилнинг 5 июль куни Адлия вазирлигида Газпромбанк делегациясининг Адлия вазирлиги вакиллари билан учрашуви бўлиб ўтди. Учрашув давлат-хусусий шериклиги соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш, соҳада тажриба алмашиш ва устувор йўналишларни муҳокама қилиш масалаларига бағишланди.

Газпромбанк вакилларининг таъкидлашича, давлатнинг хусусий сектор билан ўзаро ҳамкорлиги турли шаклларини ривожлантиришнинг замонавий тенденцияси, давлат-хусусий шерикчилигининг қонунчилик асосларини мустаҳкамлаш, хусусан, “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини қабул қилишни тақозо этмоқда.

Томонлар қонун лойиҳасини қабул қилиш Ўзбекистон Республикасида давлат-хусусий шерикчилигини ривожлантиришнинг яхлит ҳуқуқий асосларини шакллантириш имконини бериб, иқтисодиётнинг ижтимоий аҳамиятга молик соҳаларидаги тадбиркорлик ташаббусларини рағбатлантириш ҳамда жамиятнинг ижтимоий эҳтиёжларини қондириш мақсадида давлат ва хусусий сектор ресурсларидан самарали фойдаланиш услубларини жорий этишга хизмат қилишини қайд этдилар.