Ўзб Рус
Охирги янгиланиш : 21.07.2018



21:05:02 (GMT +5), Яш, 22 июл 2018

Халқаро арбитраж суди аъзоси билан учрашув бўлиб ўтди

Аҳамият беринг

Халқаро арбитраж суди аъзоси билан учрашув бўлиб ўтди

2018 йил 5 июль куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида Парижда жойлашган Халқаро савдо палатаси қошидаги Халқаро арбитраж суди аъзоси Фируза Бобоқулова билан учрашув бўлиб ўтди.


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

2018 йил 5 июль куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида Парижда жойлашган Халқаро савдо палатаси қошидаги Халқаро арбитраж суди аъзоси Фируза Бобоқулова билан учрашув бўлиб ўтди. Мазкур учрашувда Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси вакиллари, Тошкент давлат юридик университети ўқитувчи ва талабалари ҳамда халқаро тижорат ҳуқуқи ва арбитражи соҳасидаги мутахассислар иштирок этди.

Учрашув иштирокчилари томонидан Ф. Бобоқулованинг халқаро арбитраж суди аъзоси бўлганлиги мамлакатимиз учун ижобий тажриба бўлиб, мазкур ҳолат республиканинг халқаро мавқеини оширишга хизмат қилиши таъкидланди.

Таъкидлаш жоизки, Халқаро савдо палатаси қошидаги Халқаро арбитраж суди халқаро тижорат низоларини ҳал этиш соҳасида дунёдаги энг машҳур нодавлат судларидан бўлиб ҳисобланади.  

Ушбу суд ҳар уч йилда ўз аъзоларини шакллантириб, унинг таркибига Ф.Бобоқулова киритилиб, у ўз фаолиятида кўриб чиқилаётган низоларни бошқариш вазифаларини бажариб келади.

Бугунги кунда (01.07.2018 йил ҳолатига кўра) суд аъзолигига 117 мамлакатдан 195 киши киритилган бўлиб, унинг таркиби раис ва 17 та ўринбосар ҳамда 177 та асосий ва қўшимча аъзодан иборат бўлиб, биринчи бор аъзолар рўйхатига Ўзбекистон Республикаси фуқароси киритилди.

Тадбир иштирокчилари томонидан Ф. Бобоқулованинг тажрибаси ва халқаро арбитраж соҳасини Ўзбекистонда ривожлантириш масалалари катта қизиқиш билан муҳокама қилинди.