Ўзб Рус
Охирги янгиланиш : 21.07.2018



21:02:17 (GMT +5), Яш, 22 июл 2018

ФҲДЁ органлари фаолиятидаги ўзгаришлар Халқаро пресс-клубда муҳокама этилди

Аҳамият беринг

ФҲДЁ органлари фаолиятидаги ўзгаришлар Халқаро пресс-клубда муҳокама этилди

Хабарингиз бор, 2018 йилнинг 12 июнь куни давлатимиз раҳбари томонидан инсон ҳаётидаги энг муҳим воқеликлардан бўлган туғилиш, ўлим, никоҳ тузиш ва никоҳдан ажралиш каби фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш тизимини янада такомиллаштириш ҳақидаги қарорга имзо қўйилди.


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Хабарингиз бор, 2018 йилнинг 12 июнь куни давлатимиз раҳбари томонидан инсон ҳаётидаги энг муҳим воқеликлардан бўлган туғилиш, ўлим, никоҳ тузиш ва никоҳдан ажралиш каби фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш тизимини янада такомиллаштириш ҳақидаги қарорга имзо қўйилди.

Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сонида қарор бўйича аҳолига ҳар томонлама ва сифатли давлат хизматларини кўрсатишни самарали механизмларини яратишга қаратилиб, бу борада тўсқинлик қилаётган қатор тизимли муаммо ва камчиликлар мавжудлиги кўрсатиб ўтилди ҳамда мазкур муаммолардан келиб чиқиб, фуқароларни ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда ФҲДЁ органларининг роли ва аҳамиятини ошириш, шунингдек аҳолига кўрсатилаётган давлат хизматларини сифатини яхшилаш борасида давлат сиёсатининг асосий йўналишлари белгилаб берилганлигига тўхталиб ўтилди.

Жумладан, ҳужжат билан ФҲДЁ органларининг оила институтини мустаҳкамлаш, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш ва оила ажралишларини олдини олиш бўйича комплекс чора-тадбирларда фаол иштирок этиши, аҳолига тезкор равишда архив маълумотномалари ва ахборотини олиш имкониятини берувчи фуқаролик ҳолати ягона электрон архивини шакллантириш кўзда тутилди.

Яна бир муҳим жиҳатлардан бири сифатида фуқароларга янада қулайликлар яратиш мақсадида бюрократия ва коррупция юзага келишини олдини олишга қаратилган идоралараро электрон ҳамкорликни кенгайтириш орқали, шу жумладан олис жойларга чиққан ҳолда “мобиль давлат хизматлари” услубларини ишлатиш лозимлиги қайд этилди.

Қарор билан туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари бошчилигида ҳудудий комиссиялар ташкил этилиб, уларга “Биронта ҳам бола қайд этилмасдан қолиши мумкин эмас” ва “Туғилганликни қайд этилиши – бола ҳуқуқларини рўёбга чиқарилишининг ва фуқаролик бўлмаслигини олдини олишнинг ҳуқуқий асосидир” деган эзгу ғоялар асосида қайд этилмаган туғилганлик, ўлим ҳолатларини аниқлаш нуқтаи назаридан тўлиқ хатловдан ўтказиш, натижаси бўйича туғилганлик, ўлим ҳолатларини қонун ҳужжатларига мувофиқ манзилли қайд этилишини таъминлаш юклатилди. Буларга комиссия ўз фаолиятида амал қилиши устувор вазифа этиб белгилаб берилди.

Фуқароларимизга яратилаётган яна бир қулайликлардан бири, “Ягона электрон ФҲДЁ архиви” ахборот тизими билан интеграция қилиш учун ФҲДЁ органларида сақланаётган фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзувларини рақамли кўринишга ўтказилишини, ягона электрон ФҲДЁ архив фонди шакллантириш билан боғлиқ амалга оширилиши лозим бўлган тадбирлар белгилаб берилди.

Натижада фуқароларимизда ФҲДЁ органларида қайд этилган далолатнома ёзувлари билан боғлиқ маълумотларни кунлаб кутган ҳолда эмас, тезкор равишда олиш имкони яратилади.

Адлия вазирлиги ташаббуси билан Халқаро пресс-клубда танқидий руҳда ўтказилган тадбир ҳам бевосита мазкур қарорда белгилаб берилган вазифалардан келиб чиққан бўлиб, “Ўзбекистонда демографик жараёнлар: фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этишдаги муаммолар ва ечим” мавзусига бағишланди.

Тадбирда соҳага масъул бўлган мутасадди вазирлик ва идоралар раҳбарлари, мутахассислар қарорнинг мазмун-моҳияти, унда қайд этилган муаммолар, уларни тўлиқ бартараф этиш, белгиланган вазифаларни тўлақонли амалга ошириш, умумий қилиб айтадиган бўлсак, бевосита аҳолига кўрсатилаётган давлат хизматларининг сифати ва самарадорлигини яхшилаш бўйича бажарилиши лозим бўлган ишлар ҳақида баҳс-мунозара юритишиб, тегишли таклиф ва тавсиялар билдиришди.