Ўзб Рус
Охирги янгиланиш : 15.11.2018



19:58:02 (GMT +5), Пш, 15 ноя 2018

Адлия вазирлиги хорижий инвесторларни қўллаб-қувватлаш ташаббуси билан чиқди

Аҳамият беринг

Адлия вазирлиги хорижий инвесторларни қўллаб-қувватлаш ташаббуси билан чиқди

Адлия вазирлиги ўзига юклатилган вазифаларни таъминлаш доирасида хорижий инвестициялар фаолиятига оид қонун ҳужжатларини қўллаш амалиётини ўрганмоқда.


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Адлия вазирлиги

Адлия вазирлиги ўзига юклатилган вазифаларни таъминлаш доирасида хорижий инвестициялар фаолиятига оид қонун ҳужжатларини қўллаш амалиётини ўрганмоқда.

Агарда Сиз хорижий инвестор сифатида:

1) фаолиятингизни бошлаш ёки уни такомиллаштириш билан боғлиқ таклиф ҳамда мурожаатларингиз давлат идоралари томонидан пайсалга солинаётган бўлса;

2) солиқ ва бошқа имтиёзларни қўллашни рад қилиш ҳолатларига дуч келсангиз;

3) қонун ҳужжатларининг қўлланилиши бўйича ва бошқа масалаларда ҳуқуқий маслаҳат олмоқчи бўлсангиз;

4) мамлакатимизда инвестицион муҳитни такомиллаштириш юзасидан таклифларингиз бўлса

Адлия вазирлигига 1008 рақами орқали “Ишонч телефони”га, Фейсбук ижтимоий тармоғидаги “Адлия билан мулоқот/Диалог с юстицией” гуруҳи орқали мурожаат қилишингиз мумкин.

Хорижий инвесторларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш ва ҳимоя қилиш бўйича Адлия вазирлиги томонидан судларга даъво аризалари киритилиши, қонунбузилишга йўл қўйган айбдор шахсларни жавобгарликка тортиш юзасидан тегишли чоралар кўрилиши маълум қилинади.