Ўзб Рус
Охирги янгиланиш : 21.07.2018



21:05:51 (GMT +5), Яш, 22 июл 2018

2 кун давомида Адлия вазирлигида фуқаролик қонунчилигини такомиллаштириш масалалари муҳокама этилади

Аҳамият беринг

2 кун давомида Адлия вазирлигида фуқаролик қонунчилигини такомиллаштириш масалалари муҳокама этилади

2018 йилнинг 21-22 июнь кунлари Адлия вазирлигида Германия Халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) билан ҳамкорликда “2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифалари борасида Ўзбекистон Республикаси фуқаролик қонунчилигини такомиллаштиришнинг долзарб масалалари”га бағишлангандавра суҳбатиўтказилмоқда.


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

2018 йилнинг 21-22 июнь кунлари Адлия вазирлигида Германия Халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) билан ҳамкорликда “2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифалари борасида Ўзбекистон Республикаси фуқаролик қонунчилигини такомиллаштиришнинг долзарб масалалари”га бағишлангандавра суҳбатиўтказилмоқда.

Унда сўзга чиққанларнинг таъкидлашича, фуқаролик жамияти ва демократик ҳуқуқий давлатнинг босқичма-босқич қурилишини таъминлаш ҳамда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш ҳозирги вақтда миллий қонунчиликни такомиллаштиришнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

Бунда қонун ҳужжатлари нормаларини замонавий турмуш ва жаҳон стандартларига мослаштириш ҳамда ривожланган мамлакатларнинг бу соҳадаги илғор ижобий тажрибасини ва ютуқларини жорий қилиш мақсадида янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинишига, тўлиқ ёки қисман эскирган айрим нормаларни янгилашга, шунингдек вазирлик ва идораларнинг норма ижодкорлиги борасидаги фаолиятини янада жонлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Экспертларнинг сўзларига кўра, ўтган давр мобайнида фуқаролик кодексига 50 дан ортиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Аммо, Фуқаролик кодекси тўлиқ қайта кўриб чиқилмади ва бугунги кунда бу йўналишдаги ишларни давом эттириш лозим.

Фуқаролик кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш фуқаролик кодекси тегишли матнининг барча конструктив ва мазмун элементларини тубдан ўзгартиришга йўналтирилмаган ҳолда асосан мазкур кодекснинг айрим институтлари ва нормаларини янгилашга, бозор иқтисодиёти шароитларига москелмайдиган ёки юридик техника қоидаларини бузадиган кодексдаги мавжуд қоидаларни чиқариб ташлашга ҳамда қатор моддаларни янги таҳрирда баён қилишга қаратилган бўлиши мақсадга мувофиқ бўлади.

Бунинг учун эса, чуқур таҳлиллар ва илмий асослар зарур.

Фуқаролик кодесининг такомиллаштирилиши, энг аввало, жисмоний ва юридик шахслар, шу жумладан, тадбиркорлик субъектларининг мулкий ва бошқа ҳуқуқларини ҳимоя қилинишини таъминлашга хизмат қилади.