Ўзб Рус
Охирги янгиланиш : 14.06.2018



06:54:49 (GMT +5), Дш, 18 июн 2018

Адлия вазирлиги АҚШнинг USAID халқаро ривожлантириш агентлиги билан 3 йилга мўлжалланган 12 млн долларлик келишув имзолади

Аҳамият беринг

Адлия вазирлиги АҚШнинг USAID халқаро ривожлантириш агентлиги билан 3 йилга мўлжалланган 12 млн долларлик келишув имзолади

Жорий йилнинг 8 июнь куни Ўзбекистонда қонун устуворлигини мустаҳкамлашга кўмаклашиш борасида  Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда АҚШнинг USAID халқаро ривожлантириш агентлиги ўртасида ҳамкорлик Меморандумини имзолаш маросими бўлиб ўтди.


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан  алоқалар бўлими

Жорий йилнинг 8 июнь куни Ўзбекистонда қонун устуворлигини мустаҳкамлашга кўмаклашиш борасида  Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда АҚШнинг USAID халқаро ривожлантириш агентлиги ўртасида ҳамкорлик Меморандумини имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Ушбу Меморандумнинг имзоланиши ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўлида давлатимиз раҳбарининг АҚШга расмий ташрифи доирасида Адлия вазири Вашингтон шаҳрида эришилган келишувларнинг мантиқий давоми ҳисобланади.

Бўлиб ўтган тадбир суд-ҳуқуқ соҳасида давлатларимиз ўртасида ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш борасида янги имкониятларни очиб бериш учун мустаҳкам замин яратишга имкон беради.

Меморандум янги ўзаро манфаатли дастур ва лойиҳаларни ишлаб чиқишга туртки бўлиб, суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотларни амалга оширишда Ўзбекистон Республикасини қўллаб-қувватлашга асос бўлиб хизмат қилади.

Ушбу ҳужжатнинг мақсади 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг иккинчи “Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш” йўналишини амалга оширишда Ўзбекистон Республикасини қўллаб-қувватлашдир. Хусусан, ушбу Меморандум доирасида 3 йил давомида 12 млн АҚШ долларигача бўлган маблағлар  янги қонун ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш, юридик кадрларни касбий маҳоратинини ошириш, шунингдек, Ўзбекистонда фуқаролик жамияти ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг ривожланишига қулай ҳуқуқий замин яратишга қаратилган лойиҳаларни молиялаштириш мўлжалланган.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, бугунги кунда Адлия вазирлиги томонидан шу каби халқаро ташкилотларнинг грант маблағларини жалб этган ҳолда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини такомиллаштиришга йўналтирилган бир қатор лойиҳаларни амалга оширишда кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, Европа Иттифоқи, БМТнинг ривожлантириш дастури, Германия халқаро ҳамкорлик жамияти лойиҳаси (GIZ), Германия халқаро-ҳуқуқий ҳамкорлик жамғармаси (IRZ), Ўзбекистонда ҳуқуқ соҳасида ислоҳотлар бўйича Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA), Туркия ҳамкорлик ва ривожлантириш агентлиги, шунингдек, Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси каби бир қатор халқаро ташкилотлар билан келишувларга эришилди.

Келишувлар доирасида давлат хизматларини кўрсатиш тизимини такомиллаштириш, юридик кадрларни ўқитиш ва малакасини ошириш, ҳуқуқий хизмат кўрсатишни, хусусан, адвокатурани ривожлантириш, нотариат ва ФҲДЁ органлари тизимини ислоҳ қилиш, шунингдек, норма ижодкорлиги жараёнига хорижий экспертларни жалб этишга йўналтирилган лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Ушбу ҳамкорлик орқали ўтган йили 60 ортиқ хорижий хизмат сафарлари ташкил этилди, уларда адлия тизимининг 100 дан ортиқ ходимлари ҳуқуқ соҳасининг турли йўналишлари бўйича стажировка ўтаб келишди, чет эллик экспертлар иштирокидаги 50 дан ортиқ халқаро конференция ва илмий-амалий анжуманлар ташкил этилди.

Бундан ташқари, жами 100 млн. АҚШ долларига яқин бўлган лойиҳалар амалга оширилиши бошланди. Хусусан, БМТнинг ривожлантириш дастури ва ТИКА томонидан давлат хизматлари кўрсатилиши тизимини такомиллашитириш учун пул маблағлари ажратилди, шунингдек, БМТнинг ривожлантириш дастури томонидан коррупцияга қарши курашиш бўйича комплекс тадбирлар лойиҳаси молиялаштирилмоқда. Буюк Британиянинг элчихонаси билан ҳамкорликда Ягона ахборот порталини ишга туширишга қаратилган лойиҳа амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, Адлия вазирлиги томонидан хорижий мамлакатларнинг давлат органлари билан ҳуқуқ соҳасида тажриба, ҳуқуқуий ахборт ва тегишли адабиётлар билан алмашишни назарда тутувчи ҳамкорлик келишувларини имзолаш йўли билан ҳамкорликни ривожлантириш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Бугунги кунда шу каби келишувлар Россия, Жанубий Корея, Япония, Германия, Хитой, Саудия Арабистони билан имзоланган бўлиб, Франция, Испания, Буюк Британия, Италия, БАА, Ҳиндистон, АҚШ, Канада, Исроил, Вьетнам, Эрон, Қувайт, Покистон ва бошқа давлатлар билан музокаралар олиб борилмоқда.

АҚШнинг USAID халқаро ривожлантириш агентлиги билан имзоланган Меморандум ҳам қонун устуворлиги борасида Ўзбекистон – АҚШ ҳамкорлигининг янги босқичи бўлиб хизмат қилади.