Ўзб Рус
Охирги янгиланиш : 26.05.2018



16:30:11 (GMT +5), Яш, 27 Мая 2018

Ўзбекистон делегациясининг VIII Петербург халқаро юридик форумидаги иштироки

Аҳамият беринг

Ўзбекистон делегациясининг VIII Петербург халқаро юридик форумидаги иштироки

Адлия вазири ўринбосари М.Истамов бошчилигидаги Адлия вазирлиги, Олий Мажлис ҳузуридаги қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти,


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Адлия вазири ўринбосари М.Истамов бошчилигидаги Адлия вазирлиги, Олий Мажлис ҳузуридаги қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти, Бош прокуратура ва Ўзбекистон Адвокатлар палатаси вакилларидан иборат Ўзбекистон Республикаси делегацияси жорий йилнинг 15-19 май кунлари Санкт-Петербург (Россия Федерацияси) шаҳрида бўлиб ўтаётган VIII Петербург халқаро юридик форуми ишида иштирок этмоқда.

2011 йилдан буён ҳар йили Россия Федерацияси Президенти ва Адлия вазирлиги кўмагида ўтказиб келинаётган тадбирдан кўзланган мақсад халқаро юридик ҳамжамиятни бирлаштириш, бутунжаҳон ҳуқуқ масалалари ечимига ягона ёндашувларни ишлаб чиқиш ҳамда юридик дунёнинг янги трендларини шакллантиришдан иборат.

Форум ишида 4000 дан зиёд меҳмон, жумладан Россия ва хорижий давлатларнинг юқори лавозимдаги шахслари, иқтисодиёт, ҳуқуқ ва халқаро муносабатлар соҳасидаги дунёнинг етакчи экспертлари, дунёнинг йирик компаниялари юридик бўлимлари бошлиқлари, халқаро юридик ҳамжамият вакиллари иштирок этди.

Форум ишини ялпи мажлисдаги қутлов нутқи билан Россия Федерацияси Ҳукумати раиси Дмитрий Медведев очиб берди ва у инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишда энг асосий вазифалар асосидаги ечим устида ҳуқуқни ҳимоя қилиш тизими ва умуман давлат ишлаши кераклигини таъкидлади.

Форум доирасида 16 май куни Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳридаги Адлия вазирлиги Бош бошқармасида М. Истамовнинг Россия Федерацияси адлия вазири ўринбосари М. Травников билан учрашуви бўлиб ўтди.

М. Истамов М. Травниковга Россия заминидаги самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, Форум юксак даражада ташкил этилгани ва тадбир доирасида кўтарилган масалаларнинг долзарблигини алоҳида қайд этди.

Учрашув чоғида М. Истамов Россия томонига аҳолига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш, хусусан, нотариал ва адвокатлик хизматларини яхшилаш соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотлар, шунингдек, Президентнинг яқинда қабул қилинган ва давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган Фармони билан Адлия вазирлиги зиммасига юклатилган қўшимча вазифалар ҳақида маълумот берди.

Шунингдек томонлар арбитраж, ҳакамлик судлари фаолияти, ҳуқуқни қўллаш амалиёти мониторинги хусусида фикр алмашди.

М. Травников ҳуқуқий соҳадаги халқаро ҳамкорлик ҳамда ўзаро манфаатли масалалар бўйича муносабатларни ривожлантириш ва кенгайтириш йўлидаги саъй-ҳаракатлар муҳим эканини қайд этиб, томонлар ўртасида ҳамкорлик дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш йўли билан ҳуқуқ соҳасида ҳамкорлик механизмларини самарали амалга ошириш истагини билдирди.

Форум ўз ишини 19 майгача давом эттиради, унинг доирасида Ўзбекистон делегацияси тегишли тадбирларда иштирок этади.