Ўзб Рус
Охирги янгиланиш : 26.05.2018



16:29:47 (GMT +5), Яш, 27 Мая 2018

Сингапур ҳамкорлик агентлиги, Йўл транспорти бюроси ва Давлат хизматлари марказидаги учрашувларга доир

Аҳамият беринг

Сингапур ҳамкорлик агентлиги, Йўл транспорти бюроси ва Давлат хизматлари марказидаги учрашувларга доир

Ўзбекистон делегациясининг Сингапурга ташрифи доирасида Сингапур ҳамкорлик агентлиги, Йўл транспорти бюроси ва Ҳайдовчилик гувоҳномалари бериш бюроси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Ўзбекистон делегациясининг Сингапурга ташрифи доирасида Сингапур ҳамкорлик агентлиги, Йўл транспорти бюроси ва Ҳайдовчилик гувоҳномалари бериш бюроси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги директори ўринбосари сингапурлик ҳамкорларга республикамизда барча соҳалар, жумладан, ҳуқуқ ва юридик хизматлар кўрсатиш самарадорлигини ошириш соҳасида амалга оширилаётган улкан ижобий ўзгаришлар ва ислоҳотлар ҳақида маълумот берди.

Хусусан, Ўзбекистонда яқин истиқболда давлат хизматларининг янги турларини жорий қилиш мақсадида автомобиль воситаларини рўйхатдан ўтказиш ва ҳайдовчилик гувоҳномаларини бериш тизимининг Сингапур тажрибаси ва ижобий жиҳатларини ўрганиш бўйича ҳамкорлик ўрнатиш таклиф этилди.

Йўл транспорти бюроси ва Ҳайдовчилик гувоҳномалари бериш бўйича бюро вакиллари Ўзбекистон делегациясини автомашиналар ва автомобиль рақамлари бериш билан боғлиқ ҳаракатларни қайд этиш, шунингдек, ҳайдовчилик гувоҳномаларини масофадан бериш ва янгилаш жараёнлари билан таништирди.

Сингапур ҳамкорлик агентлигининг Марказий Осиё ва Европа бўйича лойиҳаси директори Эрик Ли онлайн режимда давлат хизматлари тақдим этиш учун зарур бўлган учта асосий маълумотлар базасини яратиш бўйича Сингапур тажрибаси ҳақида маълумот тақдим этди.

Шунингдек, Э. Ли давлат хизматлари кўрсатишнинг масофавий услубига ўтиш усуллари, мобиль иловалар орқали хизматлардан фойдаланиш қулайликларини тарғиб қилиш, давлат органларининг мамлакатнинг учта асосий серверига интеграция қилиш механизмлари ҳақида сўзлаб берди.

Томонлар тажриба ўрганиш ва ахборот алмашиш учун Агентлик дастурчиларини Сингапурда стажировка ўташ учун юбориш ҳақида келишиб олди.

Давлат хизматлари маркази (Tampines Hub)да Агентлик делегацияси ишга жойлашиш, ОЎЮга ҳужжат топшириш, тиббий суғурта олиш бўйича давлат хизматлари олиш жараёни, шунингдек, аҳолининг ижтимоий таъминоти бўйича бошқа давлат хизматлари билан танишди.

Агентлик делегациясини имконияти чекланган фуқаролар учун яратилган шароитлар, кўриш қобилияти паст бўлган шахслар учун махсус компьютер ва дастурлар, давлат хизматлари маркази фаолиятини баҳолаш самарадорлиги, мобиль иловаларнинг оддий ва қулайлилиги ҳайратга солди.

Давлат хизматлари маркази ходимлари реал ҳужжатлар мисолида Ўзбекистон вакилларининг барча саволларига жавоб берди, шунингдек, Сингапур идоралари ўртасида ахборот алмашиш усули билан ўртоқлашди.