Ўзб Рус
Охирги янгиланиш : 26.05.2018



16:30:35 (GMT +5), Яш, 27 Мая 2018

“Адолат” жамоасига ғалаба муборак!!!

Аҳамият беринг

“Адолат” жамоасига ғалаба муборак!!!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июлдаги “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги ПФ–5106-сон Фармони ижросини таъминлаш ҳамда олий таълим муассасаларида ёшларга оид давлат сиёсати ижроси юзасидан амалга оширилган ислоҳотлар даражасини аниқлаш ва талабаларга яратилган шароитлар билан танишиш,


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июлдаги “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги ПФ–5106-сон Фармони ижросини таъминлаш ҳамда олий таълим муассасаларида ёшларга оид давлат сиёсати ижроси юзасидан амалга оширилган ислоҳотлар даражасини аниқлаш ва талабаларга яратилган шароитлар билан танишиш, бу борада олий таълим муассасалари талабаларининг тажриба алмашинувини йўлга қўйиш мақсадида манфаатдор ташкилотлар билан ҳамкорликда ўтказилиб келинаётган “Тафаккур синовлари” республика кўрик-танловининг Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида ўтказилган“Тафаккур синовлари” республика кўрик-танловининг ҳудудий босқичида Тошкент давлат юридик университетининг “Адолат” жамоаси ғалаба қозонди.

Мазкур босқичда дастлабки 2 та босқичдан муваффақиятли ўтиб, навбатдаги ҳудудий босқичда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган 5 та олий таълим муассасалари, яъни Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети, Тошкент давлат шарқшунослик институти, Тошкент давлат аграр университети, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ҳамда Тошкент давлат юридик университетининг жамоалари иштирок этишди.

Кўрик танловда жамоалар “Тафаккур синовлари” республика танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тўртта босқич асосида беллашдилар ҳамда ўз билим, салоҳият ва маҳоратларини синовдан ўтказишди.

Билимлар баҳсини ҳамкор ташкилотлар вакилларидан иборат ҳакамлар ҳайъати аъзолари баҳолаб боришди. Кўрик-танловда “Адолат” жамоаси ғолибликни қўлга киритиб, танловнинг якуний финал босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Финал босқичида “Адолат” жамоасига омад тилаймиз!!!