Ўзб Рус
Охирги янгиланиш : 26.05.2018



16:31:42 (GMT +5), Яш, 27 Мая 2018

Юридик клиниканинг навбатдаги сайёр қабуллари

Аҳамият беринг

Юридик клиниканинг навбатдаги сайёр қабуллари

Юридик клиниканинг навбатдаги сайёр қабуллари Бекобод шаҳридаги 2, 3 ва 7-сон умумтаълим мактабларида бўлиб ўтди.


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Юридик клиниканинг навбатдаги сайёр қабуллари Бекобод шаҳридаги 2, 3 ва 7-сон умумтаълим мактабларида бўлиб ўтди.

Унда Тошкент давлат юридик университети ходимлари 3-курс декани Д.Маҳкамов, Жиноят-процессуал ҳуқуқи кафедраси ўқитувчилари А.Матмуратов ҳамда К.Мавлонов, Давлат ҳуқуқи ва бошқаруви кафедраси катта ўқитувчиси Б.Умаров ҳамда Жиноят ҳуқуқи кафедраси ўқитувчиси Ф.Худойқулов ҳамда 12 нафар университет талабалари билан бирга иштирок этди.

Шунингдек, сайёр қабулда Тошкент вилояти адлия бошқармаси масъул ходими Н.Мукимов, Бекобод шаҳар адвокати У.Худайбердиев ҳам иштирок этди.

Сайёр қабулда Бекобод шаҳрида истиқомат қилувчи 120 дан ортиқ фуқаролар ташриф буюриб, ҳуқуқий ва бошқа кундалик ҳаётда дуч келадиган муаммолар юзасидан мурожаат қилдилар.

Сайёр қабулга келган фуқароларга ҳуқуқий маслаҳат берилди ҳамда амалий-ҳуқуқий ёрдам ҳам кўрсатилди.