Ўзб Рус
Охирги янгиланиш : 17.08.2018



03:57:45 (GMT +5), Шб, 18 авг 2018

АҚШнинг Ўзбекистондаги Элчиси П.Спратлен билан учрашув

Аҳамият беринг

АҚШнинг Ўзбекистондаги Элчиси П.Спратлен билан учрашув

2018 йил 19 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.Давлетовнинг Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистондаги Элчиси П. Спратлен ва АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID)нинг мамлакатимиздаги ваколатхонаси директори Г. Роббинс билан учрашди.


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

2018 йил 19 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.Давлетовнинг Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистондаги Элчиси П. Спратлен ва АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID)нинг мамлакатимиздаги ваколатхонаси директори Г. Роббинс билан учрашди.

Р. Давлетов меҳмонларни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятининг асосий йўналишлари ва сўнгги пайтдаги ютуқлар билан таништирди. Хусусан, бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва давлат хизматларини кўрсатишда коррупцияга барҳам бериш мақсадида Давлат хизматлари агентлигини ташкил этиш, шунингдек, давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган Президент фармонининг қабул қилиниши шулар жумласидандир. Ўзбекистон томони, шунингдек, ҳозирги вақтда жамият олдида турган ҳуқуқий даъватлар ҳақидаги фикри билан ўртоқлашди.

Ўз навбатида Элчи П. Спратлен Р.Давлетовга самимий учрашув учун ўз миннатдорчилигини изҳор қилиб, республикада Президентимиз Ш.Мирзиёев раҳнамолигида амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотларни амалга оширишнинг замонавий босқичида вазирлик томонидан янги вазифаларнинг амалга оширилишида кўмак беришга тайёрлигини билдирди.

Шунингдек, Америка томони АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) билан икки томонлама ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг устувор йўналишларини белгилаб олишдан манфаатдорлигини билдирди.

Томонлар юридик кадрлар тайёрлаш, нотариал хизматлар кўрсатишда АҚШ ва бошқа ривожланган мамлакатлар тажрибасини ўрганиш, шунингдек, адлия органлари фаолиятига ахборот-коммуникация технологиялари ва замонавий услубларини жорий қилиш масалаларини муҳокама қилишди.

Учрашув чоғида ижтимоий-иқтисодий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, нодавлат нотижорат ташкилотларни рўйхатдан ўтказиш, вазирликнинг фуқаролар ҳуқуқи ва эркинликларини таъминлашдаги роли хусусида сўз борди.

Вазир Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги идора ваколатига кирувчи барча соҳаларда мулоқот ва ҳамкорлик учун очиқлигини таъкидлади.