Ўзб Рус
Охирги янгиланиш : 19.07.2018



13:06:08 (GMT +5), Шб, 21 июл 2018

Адлия вазирлиги: I чорак якуни таҳлили

Аҳамият беринг

Адлия вазирлиги: I чорак якуни таҳлили

Адлия вазирлиги томонидан 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 2018 йил I чорак якуни бўйича ижроси таҳлил қилинди.


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Адлия вазирлиги Ахборот хизмати

Адлия вазирлиги томонидан 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 2018 йил I чорак якуни бўйича ижроси таҳлил қилинди.

Таҳлил натижалари, ўтган чоракда Давлат дастури ижроси юзасидан амалга оширилган ишларнинг салмоқли бўлганлигини кўрсатди.

Бугунги кун ҳолатига кўра, Давлат дастуридаги 40 дан ортиқ вазифа ва тадбирларнинг самарали бажарилганлиги, шу жумладан суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш, иқтисодиёт ва ижтимоий соҳаларни ривожлантиришга доир 19 та қонун ҳужжатлари ва 13 та амалий чора-тадбирлар дастурларининг қабул қилиниши бу борадаги ишларнинг натижадор бўлганлигини қайд этади.

Биринчи навбатда, Давлат дастури доирасида фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлашга қаратилган тегишли қонуннинг қабул қилинишига эришилди.

Жумладан, қабул қилинган қонунга мувофиқ, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини жиноят процессида жиноий тажовузлардан ҳимоя қилишнинг ишончли кафолатлари таъминланди, далилларни ва тезкор-қидирув фаолияти натижаларини сохталаштириш учун жиноий жавобгарлик чоралари белгиланди.

Навбатдаги муҳим масала, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини расмийлаштириш ёндашувлари ва тамойиллари тубдан ўзгартирилди. Фармонда 42 турдаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини бекор қилиш, 38 турдаги лицензияланадиган фаолият турлари ва рухсат бериш тартиб-таомилларини 17 турга бирлаштириш, айрим лицензиялар ва рухсат бериш тусидаги ҳужжатларни расмийлаштириш муддатларини қисқартириш ва яна баъзи лицензиялаш бўйича функцияларни марказий идоралардан қуйи идораларга ўтказиш назарда тутилди.

Давлат дастуридаги яна бир муҳим тадбирлардан бири, Республикада туризм салоҳиятини, биринчи навбатда инвестицияларни фаол жалб қилиш ва соҳага инновацион ғоя ва технологияларни жорий этиш бўйича ҳам ижобий ишлар амалга оширилди. Давлат раҳбари томонидан қабул қилинган “Кириш туризмини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда “Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорларни бунга мисол қилиб келтириш мумкин.

Ижтимоий-иқтисодий соҳаларни ривожлантириш йўналишида ҳам қатор амалий ишлар амалга оширилди. Хусусан, 2018 йил учун МДҲ ва Болтиқ бўйи давлатларининг темир йўл ташкилотлари билан ҳамкорликда олиб борилган музокаралар натижасида республикамиздан экспортга жўнатилаётган минерал ўғит, пахта, буғдой, полиз маҳсулотлари, рангли металлар ва бошқа юкларга тегишли имтиёзлар тақдим этилишига эришилди.

Тиббиёт соҳасини ислоҳ қилиш борасидаги ислоҳотлар ҳам самарали давом эттирилмоқда. 46 туман тиббиёт бирлашмалари туғруқхона бўлимларида II даражали туғруқ бўлимлари ташкил этилди.

Оғир турмуш шароитида яшаётган 732 нафар хотин-қизлар иш билан таъминланди, улар учун 608,3 миллион сўм кредитлар ажратилди. Касаначилик асосида янги иш ўринлари ташкил этиш орқали 1 000 нафардан ортиқ ногирон ва меҳнатга лаёқатлилик даражаси чекланган хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ишлари олиб борилди, ҳозирга қадар уларга 686 миллион сўм миқдорда тегишли маблағлар тўлаб берилди.

Давлат дастурида белгиланган вазифа ва тадбирлар ижроси самарали таъминлаб борилмоқда.