Ўзб Рус
Охирги янгиланиш : 20.09.2018



03:38:04 (GMT +5), Жм, 21 сен 2018

“Adliya” клуби очилди

Аҳамият беринг

“Adliya” клуби очилди

Тошкент давлат юридик университетида 2018 йил 10 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузурида фаолияти йўлга қўйилган “Adliya” талабалар клубининг расмий очилиш маросими ўтказилди.


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Адлия вазирлиги Ахборот хизмати

Тошкент давлат юридик университетида 2018 йил 10 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузурида фаолияти йўлга қўйилган “Adliya” талабалар клубининг расмий очилиш маросими ўтказилди.

Бу тадбир юқори малакали ҳуқуқшунос кадрларни тайёрлаш борасида адлия органлари ва олий таълим муассасалари ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, талабаларнинг адлия органлари ва муассасаларида иш ўрганишини ташкиллаштириш, уларнинг назарий билимини ҳуқуқни қўллаш амалиёти билан бевосита уйғунлигини таъминлаш мақсадида ташкил этилган.

Мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги раҳбарияти иштирок этди. Маросимда Адлия вазирлиги томонидан амалга оширилаётган ишлар ва клуб фаолияти билан талабалар таништириб ўтилди.

Очиқ мулоқот тарзида ўтган маросимда талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар.