Ўзб Рус
Охирги янгиланиш : 19.07.2018



13:05:59 (GMT +5), Шб, 21 июл 2018

ХАБАР

Аҳамият беринг

ХАБАР

Адлия вазирлиги Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги туризм, маданият ва инвестициялар соҳасидаги алоқаларни ривожлантириш марказини давлат рўйхатидан ўтказди.


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Адлия вазирлиги Ахборот хизмати

Адлия вазирлиги Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги туризм, маданият ва инвестициялар соҳасидаги алоқаларни ривожлантириш марказини давлат рўйхатидан ўтказди.

Мазкур марказнинг асосий мақсади Ўзбекистон ва Хитой Халқ Республикаси фуқароларининг ижтимоий-иқтисодий ва маданий соҳалардаги мақсадларини амалга оширишга, шунингдек уларнинг бошқа номоддий эҳтиёжларини қондиришга кўмаклашиш ҳисобланади.

2018 йил 12 апрель куни Адлия вазирлигида ўтказилган учрашувда Марказ таъсисчиси Ху Юшенга марказни давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома топширилди ва марказнинг келгусидаги фаолиятига муваффақиятлар тиланди.

Ўз ўрнида Ху Юшен Ўзбекистонда хорижий ҳамкорларга яратилган имкониятлар учун миннатдорчилик билдириб, келгусида Марказ томонидан Ўзбекистон ва Хитой Халқ Республикаси ўртасида ижтимоий-иқтисодий ва маданий алоқаларни ривожланишига ҳамда Ўзбекистонга инвестициялар жалб қилинишида кўмак кўрсатилишини билдирди.